Номоддий активлар бўйича барча бухгалтерия ёзувлари
Номоддий активларни сотиб олиш, яратиш, амортизация ва ҳисобдан чиқариш бўйича барча бухгалтерия ёзувларини битта қўлланмада кўринг.
2026-08-05

KeepingPR

Дастурий таъминот, товар белгиси, патент, лицензия — номоддий активларни кирим қилишдан чиқиб кетишигача барча бухгалтерия ёзувлари.
Номоддий активлар (НМА) — қўлга олиб бўлмайдиган, лекин корхонага реал даромад келтирадиган активлар: дастурий маҳсулотлар, товар белгилари, патентлар, ноу-хау, фойдаланиш ҳуқуқлари. Уларни ҳисобга олишдаги асосий савол одатда битта бўлади — актив балансга олинадими ёки балансдан ташқари ҳисобга тушадими. Жавоб мутлақ ҳуқуқларнинг кимда эканига боғлиқ.
Қуйида номоддий активлар бўйича барча ёзувлар — сотиб олиш, текин олиш, устав фондига ҳисса, корхонада яратиш, амортизация, ҳисобдан чиқариш, сотиш ва таъсисчига топшириш — 7-сон ва 21-сон БҲМС талаблари асосида келтирилган.
- Асосий воситалар бўйича бухгалтерия ёзувлари
- Номоддий активлар бўйича бухгалтерия ёзувлари
- Товар-моддий қимматликлар (ТМҚ) бўйича бухгалтерия ёзувлари
- Тайёр маҳсулот ва товарлар бўйича бухгалтерия ёзувлари
- Пул маблағлари бўйича бухгалтерия ёзувлари
Интеллектуал мулк объектларини, агар ташкилот барча мутлақ ҳуқуқларга эга бўлса, НМА таркибида 0400 «Номоддий активлар» счётида ҳисобга олинг.
Агар интеллектуал мулк объектига бўлган мутлақ ҳуқуқларнинг фақат бир қисми олинган бўлса, бундай объект фойдаланиш учун олинган номоддий актив деб тан олинади. Фойдаланишга олинган интеллектуал мулк объектлари ташкилот балансига кирим қилинмагани сабабли улар бўйича 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» счётида балансдан ташқари ҳисобини юритиш керак (7-сон БҲМС 8 -параграфи).
Бухгалтерия ҳисобида НМА бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинг:
Бошланғич қийматга киритилмайдиган харажатлар:
сотиб олинган НМА тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар.
Ушбу суммалар корхонанинг жорий харажатлари сифатида тан олинади (7-сон БҲМС 15-банди). НМА сотиб олиш харажатларини 0830 «Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобварағи дебети бўйича акс эттиринг. Худди шу счётда НМА бошланғич қийматига киритилган барча харажатларни жамланг.
НМА ҳисобга қабул қилиш, фойдаланишга топширишни 0410-0490 счётлари дебетида НМА объектига қараб акс эттиринг (21-сон БҳМСнинг 41-банди).
Номоддий активларни сотиб олишни ҳисобга олинг:
| Дебет | Кредит | Операция номи |
|---|---|---|
| 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» | НМА сотиб олиниши акс эттирилди |
| 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,6990 «Бошқа мажбуриятлар» | НМА сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилди |
| 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» | 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» | Сотувчига тўланган ҚҚС акс эттирилди (солиқ тўловчиларда) |
| 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» | 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» | Сотиб олинган НМА бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилди |
| 0400 «Номоддий активлар» | 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | НМА ҳисобга қабул қилиниши акс эттирилди (фойдаланишга топшириш) |
| Дебет | Кредит |
|---|---|
| 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | 8530 «Текин олинган мулк» |
| 0400 «Номоддий активлар» | 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» |
Текин олинган номоддий активларнинг келиб тушишини бухгалтерия ёзувлари билан акс эттиринг:
| Дебет | Кредит | Операция номи |
|---|---|---|
| 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | 8530 «Текин олинган мулк» | НМА текин келиб тушиши акс эттирилди |
| 0400 «Номоддий активлар» | 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | НМА ҳисобга қабул қилиниши акс эттирилди (фойдаланишга топшириш) |
8530 «Текин олинган мулк» счёти мулкни текин олиш натижасида ҳосил бўлган захира капиталининг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган (21-сонли БҲМС нинг 357-банди).
Текин олинган мулк қиймати захира капиталига киритилади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси), яъни ташкилот мулкини шакллантириш манба бўлиб хизмат қилади.
Текин олинган НМА корхонанинг ўз капиталини оширади. Аммо кейинчалик ишлаб чиқаришда фойдаланишда ёки сотишда бундай НМА учун ҳақ эвазига 8530 счётидан маблағларни ҳисобдан чиқарманг. 8530 счётидан маблағларни фақат корхона тугатилгандан кейин ҳисобдан чиқариш мумкин. Ушбу ҳолатда 8530 счёти бўйича сальдони таъсисчилар ўртасида уларнинг ташкилотнинг устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланг ва ёзувлар билан акс эттиринг:
Дебет 8530 Кредит 6610 — корхона тугатилганда таъсисчилар, иштирокчиларга захира капитали ҳисобидан дивидендлар ҳисобланди.
| Дебет | Кредит |
|---|---|
| 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» | 8330 «Пайлар ва ҳиссалар» |
| 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» |
| 0400 «Номоддий активлар» | 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» |
УФ га ҳисса сифатида номоддий активларнинг келиб тушишини ёзувлар билан акс эттиринг:
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» | 8330 «Пайлар ва ҳиссалар» | Таъсисчиларнинг УФ ҳиссалари бўйича қарз акс эттирилади |
| 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» | УФ ҳисса сифатида НМА келиб тушди |
| 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» | 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» | Келиб тушган НМА бўйича ҚҚС акс эттирилди (солиқ тўловчилар) |
| 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» | 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» | Келиб тушган НМА бўйича ҚҚС ҳисобга олинди (солиқ тўловчилар) |
| 0400 «Номоддий активлар» | 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | НМА ҳисобга қабул қилинди (фойдаланишга топширилди) |
| Дебет | Кредит |
|---|---|
| 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | 1000 «Материаллар»6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»6990 «Бошқа мажбуриятлар»6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»6520 «Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар» ва НМА яратиш бўйича харажатлар суммаси ҳисобга олинадиган бошқа счётлар |
| 0400 «Номоддий активлар» | 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» |
Корхонада яратилган номоддий активларни ҳисобга қабул қилишни бухгалтерия ёзувлар билан акс эттиринг:
| Дебет | Кредит | Операция номи |
|---|---|---|
| 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | 1000 «Материаллар»6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»6990 «Бошқа мажбуриятлар»6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»6520 «Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар» ва НМА яратиш бўйича харажатлар суммаси ҳисобга олинадиган бошқа счётлар | НМА яратиш бўйича харажатлар капитал қўйилмалар таркибида акс эттирилди |
| 0400 «Номоддий активлар» | 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» | НМА кирим қилиниши акс эттирилди |
НМА бўйича жамғарилган амортизацияни 0500 «Номоддий активлар амортизацияси» счётида ҳисобга олинг.
НМА фойдаланиш хусусиятига қараб у бўйича ҳисобланган амортизацияни одатий фаолият турлари бўйича харажатларга ёки бошқа харажатларга ёхуд капитал қўйилмалар таркибига киритинг. Бунда бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг:
Дебет 2000 (2300, 2500, 2700, 9400 ва бошқалар) Кредит 0500 — товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки савдо фаолиятида фойдаланиладиган НМА бўйича амортизация ҳисобланди;
Дебет 0800 Кредит 0500 — капитал қўйилмалар, бошқа активларни яратиш, модернизация қилиш, реконструкция қилишда фойдаланиладиган НМА бўйича амортизация ҳисобланди.
Бундай тартиб Ҳисобварақлар режасига йўриқномадан келиб чиқади.
Номоддий активларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш билан бир вақтда, агар бу сумма бухгалтерия ҳисоби 0500 «Номоддий активлар амортизацияси» счётида акс эттирилган бўлса, тўпланган амортизация суммасини ҳисобдан чиқаринг.
НМА ҳисобдан чиқаришдан даромад ва харажатлар:
улар тегишли бўлган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида акс эттиринг;
ташкилотнинг молиявий натижаларига киритинг.
НМА чиқиб кетишида Счётлар режасига йўриқнома қуйидагиларни белгилайди:
улар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини 0500 номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар дебетидан 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётига ҳисобдан чиқариш;
НМА бошланғич қийматини тегишли 0400 номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар кредитидан 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётига ҳисобдан чиқариш.
НМА ҳисобдан чиқаришда бухгалтерия ҳисобида ёзувларни амалга оширинг:
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 0400 «Номоддий активлар»
- бошланғич қийматининг ҳисобдан чиқарилиши;
Дебет 0500 «Номоддий активлар амортизацияси» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш;
Дебет 8510 «Узоқ муддатли активлар бўйича тузатишлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- қимматлашиш сальдосини ҳисобдан чиқариш;
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 1000 «Материаллар», 6710 «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар» ва НМА чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар акс эттирилган бошқа счётлар:
- НМА чиқиб кетиши бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш.
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича дебетли сальдо – бу НМА чиқиб кетишидан зарар, уни жорий ҳисобот даврида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг. Кредитли сальдо – бу фойда бўлиб, уни 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётида акс эттиринг:
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- ҳисобдан чиқаришдан зарарни акс эттириш;
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
- ҳисобдан чиқаришдан фойда акс эттирилди.
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 0400 «Номоддий активлар»
- бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш;
Дебет 0500 «Номоддий активлар амортизацияси» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш;
қимматлашиш сальдосини ҳисобдан чиқариш;
Дебет 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- қайта баҳлолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш;
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 1000 «Материаллар», 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ва НМА чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар акс эттирилган бошқа счётлар.
- НМА чиқиб кетиши бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш;
Дебет 0600 «Узоқ муддатли инвестициялар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши »
- УФ ҳиссани акс эттириш.
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- чиқиб кетишдан зарарни акс эттириш;
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 9320 "** Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда**"
- чиқиб кетишдан фойдани акс эттириш.
Бухгалтерия ёзувларини амалга оширамиз:
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 0400 «Номоддий активлар» — бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш; Дебет 0500 «Номоддий активлар амортизацияси» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» — ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш; Дебет 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» — қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш; Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 1000 «Материаллар», 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ва НМА чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар акс эттирилган бошқа счётлар.
— НМА чиқиб кетиши бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш.
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича дебетли сальдо – зарарни жорий ҳисобот даврида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг, кредитли сальдони – фойдани эса 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётида ҳисобдан чиқаринг.
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» — чиқиб кетишдан зарарни акс эттириш;
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» — чиқиб кетишдан фойдани акс эттириш.
НМА реализация қилинганда қуйидаги бухгалтерия ёзувларини амалга оширамиз:
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 0400 «Номоддий активлар»
- бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш;
Дебет 0500 «Номоддий активлар амортизацияси» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш;
Дебет 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- қимматлашиш сальдосини ҳисобдан чиқариш;
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 1000 «Материаллар», 6710 « Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар » ва НМА чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар акс эттирилган бошқа счётлар.
- НМА чиқиб кетиши бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш;
Дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- реализациядан тушимни акс эттириш.
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича дебетли сальдо – зарарни жорий ҳисобот даврида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг, кредитли сальдони – фойдани эса 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётида ҳисобдан чиқаринг.
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- реализациядан зарарни акс эттириш;
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
- реализациядан фойдани акс эттириш.
Бухгалтерия ёзувларини амалга оширамиз:
Дебет 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар»Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- чиқиб кетаётган таъсисчига НМА ўтказиш;
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 0400 «Номоддий активлар»
- бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш;
Дебет 0500 «Номоддий активлар амортизацияси» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш;
Дебет 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Кредит 9220 « Бошқа активларнинг чиқиб кетиши »
- қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш.
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
- чиқиб кетишдан зарарни акс эттириш;
**Дебет 9220 " Бошқа активларнинг чиқиб кетиши **" Кредит 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
- чиқиб кетишдан фойдани акс эттириш.
Агар ўтказилаётган НМА қиймати таъсисчи олдидаги қарз суммасидан ошиб кетса, у ҳолда таъсисчи корхонага фарқни қайтаради ва НМА ҳамда таъсисчига унинг улуши бўйича қарз суммаси ўртасидага фарқ учун қўшимча ёзувларни қилиш керак.
Дебет 4890 «Боша дебиторлар қарзлари» Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши».
Номоддий активлар бўйича ҳисобда иккита нуқта энг кўп хатога сабаб бўлади: мутлақ ҳуқуқлар тўлиқ олинмаганда активни балансга олиб қўйиш ва чиқиб кетишда жамғарилган амортизацияни бир вақтда ҳисобдан чиқаришни унутиш. Юқоридаги ёзувлар шу иккала ҳолатни ҳам аниқ кўрсатади.
Keeping платформасида номоддий активлар бўйича операциялар, амортизация жадвали ва ҳисоботлар автоматик шакллантирилади — счётлар корреспонденсиясини қўлда текшириб ўтиришга ҳожат қолмайди.
Keeping платформасини 1 ой бепул синаб кўринг ва номоддий активлар ҳисобини соддалаштиринг.
Бошқа блоглар

ЯТТ учун ҳисоб-рақамни онлайн очиш: 2026 йилда қандай танлаш керак
2026 йилда ЯТТ учун банк ҳисоб-рақамини онлайн очиш босқичлари, банк танлашда эътибор бериладиган мезонлар ва необанк ёки анъанавий банк орасидаги фарқ.
2026-09-04

KeepingPR

Контрагентни текшириш: Ўзбекистонда шартнома олдидан фирибгарлардан қандай ҳимояланиш мумкин?
Ўзбекистонда ҳамкорнинг ишончлилиги ва солиқ қарзларини қандай аниқлаш, "бир кунлик" фирмаларни таниш белгилари ва шартнома хавфсизлиги — тўлиқ қўлланма.
2026-09-03

KeepingPR

Юридик манзил нима ва уни қандай олиш мумкин: тадбиркорлар учун тўлиқ қўлланма
Юридик манзил нима, уни олишнинг қонуний усуллари, уй манзилидан фойдаланиш, Э-ижара тизими ва сохта манзил оқибатлари — тадбиркорлар учун тўлиқ қўлланма.
2026-08-28

KeepingPR
Бухгалтерияни янгича юритишга тайёрмисиз?
У ҳолда ҳозироқ рўйхатдан ўтиб, 1 ой бепул синаб кўринг ва барча имкониятларни ўзингиз баҳоланг!
Биз билан боғланиш учун формани тўлдиринг
Мутахассисларимиз сиз билан тез орада боғланади ва барча саволларингизга жавоб беради.
Телефон
+998 88 301 84 84
Электрон почта
info@keeping.uz
Телеграм
@keepinguzМанзил
Тошкент ш, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли 38/1