Асосий воситалар бўйича барча бухгалтерия ёзувлари: тўлиқ қўлланма
Асосий воситаларни кирим қилиш, амортизация, қайта баҳолаш, лизинг ва чиқиб кетиш бўйича барча бухгалтерия ёзувларини бир жойда кўринг.
2026-08-05

KeepingPR

Асосий воситаларни кирим қилишдан тортиб уларни тугатишгача — барча бухгалтерия ёзувлари, ҳисоб рақамлари ва меъёрий асослар битта қўлланмада.
Асосий воситалар (АВ) — корхона балансидаги энг «оғир» ва энг кўп савол туғдирадиган активлар гуруҳи. Уларни сотиб олиш, текинга олиш, устав капиталига ҳисса сифатида қабул қилиш, таъмирлаш, қайта баҳолаш, лизингга бериш ёки олиш, сотиш, дивиденд ҳисобига топшириш ва тугатиш — ҳар бир ҳодиса ўзининг аниқ бухгалтерия ёзувини талаб қилади. Битта хато счёт эса ҳисоботни ҳам, солиқ базасини ҳам бузади.
Қуйида асосий воситалар бўйича ёзувлар миллий стандартлар (БҲМС) талабларига мувофиқ, ҳаётий сценарийлар бўйича тартибланган ҳолда келтирилган. Бу материал — кундалик ишда очиб қўйиладиган маълумотнома.
- Асосий воситалар бўйича бухгалтерия ёзувлари
- Номоддий активлар бўйича бухгалтерия ёзувлари
- Товар-моддий қимматликлар (ТМҚ) бўйича бухгалтерия ёзувлари
- Тайёр маҳсулот ва товарлар бўйича бухгалтерия ёзувлари
- Пул маблағлари бўйича бухгалтерия ёзувлари
21-сонли БҲМСнинг 3-бандига мувофиқ асосий воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
0110 «Ер»;
0120 «Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»;
0130 «Машина ва асбоб-ускуналар»;
0140 «Мебель ва офис жиҳозлари»;
0150 «Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси»;
0160 «Транспорт воситалари»;
0170 «Ишчи ҳайвонлар»;
0180 «Кўп йиллик ўсимликлар»;
0190 «Бошқа асосий воситалар».
0199 «Консервация қилинган асосий воситалар».
Бухгалтерия ҳисобида объектни хўжалик усулида қуриш билан боғлиқ барча харажатларни 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётида акс эттиринг. Шу билан бирга, ёзувларни амалга оширинг:
Дебет 0810 Кредит 1000, 6010, 6990, 6710, 6500
— объектни яратиш ва уни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилди;
Дебет 0810 Кредит 6010, 6990 — объектни қуриш бўйича пудрат ишларининг қиймати акс эттирилди;
Дебет 4410 Кредит 6010, 6990 — солиқ тўловчиларда пудратчи томонидан тақдим этилган ҚҚС акс эттирилди;
Дебет 6410 Кредит 4410 — солиқ тўловчиларда пудратчи томонидан тақдим этилган ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилди.
Дебет 4410 Кредит 6010, 6990 — объектни яратиш ва уни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар бўйича солиқ тўловчиларда ҚҚС акс эттирилди;
Дебет 6410 Кредит 4410 — объектни яратиш ва уни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар бўйича солиқ тўловчиларда ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилди
Дебет 0100 Кредит 0820
- асосий воситалар дастлабки қиймати бўйича ҳисобга олинди ва фойдаланишга топширилди.
Агар асосий воситадан фойдаланилмаётган бўлса ва эксплуатацияга топширилмаган бўлса, у ҳолда бундай ўтказмани қилманг.
Асосий воситаларнинг сотиб олиниши билан боғлиқ харажатларни бухгалтерия ҳисобида 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счётида акс эттиринг. Асосий воситаларни ҳисобга қабул қилинишини 0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи счётларида акс эттиринг.
Дебет 0820 Кредит 6000
- ҳақ эвазига сотиб олинган, асосий воситалар таркибида ҳисобга олинадиган мулк қиймати акс эттирилди;
Дебет 0820 Кредит 6900, 6710, 6500
- асосий воситалар таркибида ҳисобга олинадиган мулкни сотиб олиш харажатлари акс эттирилди;
Дебет 4410 Кредит 6000, 6900
- солиқ тўловчиларда асосий воситалар таркибида ҳисобга олинадиган сотиб олинган мулк ҳамда транспортда ташиш ва воситачилик хизматлари харажатлари бўйича ҚҚС акс эттирилди;
Дебет 6410 Кредит 4410
- солиқ тўловчиларда асосий воситалар таркибида ҳисобга олинадиган сотиб олинган мулк ҳамда транспортда ташиш ва воситачилик хизматлари харажатлари бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилди;
Дебет 0100 Кредит 0820
- асосий восита бошланғич қиймати бўйича ҳисобга қабул қилинди ва фойдаланишга топширилди.
Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларнинг устав капиталига ҳисса сифатида келиб тушиши билан боғлиқ харажатларни 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счётида акс эттиринг. Асосий воситаларни ҳисобга қабул қилишни 0100 «Асосий воситалар» гуруҳи счётларида акс эттиринг:
Дебет 4610 Кредит 8330 — таъсисчининг устав фондига ҳисса бўйича қарздорлиги акс эттирилди;
Дебет 0820 Кредит 4610 — устав капиталига ҳисса сифатида келиб тушган асосий восита қиймати акс эттирилди;
Дебет 0820 Кредит 6990, 6710, 6500 — устав капиталига ҳисса сифатида олинган мулкни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш харажатлари акс эттирилди;
Дебет 4410 Кредит 4610 — ҚҚС тўловчиларда устав фондига келиб тушган асосий воситалар бўйича солиқ акс эттирилди;
Дебет 6410 Кредит 4410 — солиқ тўловчиларда ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилди;
Дебет 0100 Кредит 0820 — асосий восита бошланғич қиймати бўйича ҳисобга қабул қилинди ва фойдаланишга топширилди.
Ташкилотга текинга келиб тушган мол-мулкни 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счёти дебети бўйича 8530 «Текинга олинган мулк» счёти кредити билан боғлаган ҳолда акс эттиринг. Асосий воситаларни фойдаланишга топширишда уларни кейинчалик бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш 0820 счётини 0100 «Асосий воситалар» гуруҳи счётида ёпинг.
Асосий воситаларни текинга келиб тушиши билан боғлиқ харажатларни 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счётида акс эттиринг. Бухгалтерия ҳисобида ёзувларни амалга оширинг:
Дебет 0820 Кредит 8530
- текинга келиб тушган асосий воситалар қиймати акс эттирилди;
Дебет 0820 Кредит 6990,6710,6500
- асосий воситаларни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш харажатлари акс эттирилди;
Дебет 0100 Кредит 0820
- асосий восита бошланғич қиймати бўйича ҳисобга қабул қилинди ва фойдаланишга топширилди.
Агар АВ фойдаланишга топширилмаса ва ундан кейинроқ фойдалансангиз, у ҳолда бундай ёзувни киритманг ва объектни 0820 счётида ҳисобга олишда давом эттиринг.
8530 «Текин олинган мулк» счёти мулкни текин олишда захира капиталининг шаклланган қисми бўйича маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган (21-сонли БҲМСнинг 357-банди).
Текин олинган асосий воситалар корхонанинг ўз капиталини оширади. Аммо улардан кейинчалик ишлаб чиқаришда фойдаланиш ёки ҳақ эвазига реализация қилишда 8530 счётидан маблағларни ҳисобдан чиқарманг. 8530 счётидаги маблағлар фақат корхона тугатилган ҳолларда ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бу ҳолда 8530 счёти бўйича сальдо иштирокчилар ўртасида уларнинг ташкилотнинг устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланиши ва бухгалтерия ҳисобида ёзувлар билан акс эттирилиши керак.
Дебет 8530 Кредит 6610
- корхона тугатилганда таъсисчилар, иштирокчиларга захира капитали ҳисобидан дивидендлар ҳисобланди.
Бухгалтерия ҳисобида АВ қийматини амортизацияни ҳисоблаш йўли билан сўндиринг. Амортизация ҳисоблашни объект фойдаланишга топширилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланг (5-сонли БҲМСнинг 32-33-бандлари).
Дебет 2000, 9400 Кредит 0200
- текинга олинган асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланди.
Қўшимча қурилиш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш билан боғлиқ харажатлар капитал қўйилмалар сифатида тан олинади ва улар бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ўзгартиради. Уларни 0800 «Капитал қўйилмалар» счётида акс эттиринг.
Агар пудрат усулида таъмирлашни амалга ошираётган бўлсангиз, у ҳолда таъмирлаш ишларини бажараётган корхона билан пудрат шартномасини тузинг.
Дебет 2000, 2300, 2500, 9400 Кредит 6010, 6990 — асосий воситаларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни ҳисобдан чиқаришни пудрат ташкилотининг бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактураси асосида акс эттирамиз.
Агар таъмирлаш ишларини хўжалик йўли билан амалга оширсангиз, у ҳолда корхона таъмирлаш ишларини ўз кучи ва маблағлари билан амалга оширади.
Дебет 2000, 2500, 9400 ва бошқа. Кредит 1000, 6710, 6500 ва бошқа. — таъмирлаш бўйича харажатларни ҳисобдан чиқаришни маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматлар таннархи ёки давр харажатларида акс эттирамиз.
1-қадам. Жамғарилган эскириш суммасини 0200 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи счётлари кредити бўйича акс эттирамиз.
Амортизацияни ҳисоблашда 0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар» счёти бўйича асосий воситаларнинг бошланғич тикланадиган қиймати камаймайди.
Амортизацияни ҳисоблаш учун 0200 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар» контрактив счётидан фойдаланинг. Актив билан тўғридан-тўғри боғламасдан контрактив счётга маълумотларни киритманг.
2-қадам. Асосий воситадан фойдаланиш хусусиятига қараб, у бўйича ҳисобланган амортизацияни ёки ишлаб чиқариш харажатлари ёхуд давр харажатлари ёки капитал қўйилмалар таркибига киритинг.
Бунда қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:
Дебет 2010, 2310, 2710, 2510 Кредит 0200
- асосий, ёрдамчи ишлаб чиқаришда, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва умумишлаб чиқариш мақсадлари учун хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланди;
Дебет 0800 Кредит 0200
- бошқа узоқ муддатли активни яратиш, модернизация, реконструкция қилишда фойдаланилган асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланди;
Дебет 9410, 9420 Кредит 0200
- маъмурий мақсадлар ёки савдо фаолиятида фойдаланилган АВ бўйича амортизация ҳисобланди;
Дебет 9430 Кредит 0200
- оператив ижарага берилган АВ бўйича амортизация ҳисобланди.
Бундай ёзувларни ҳар ойда амалга оширинг.
Мулк қийматига ўзгаришларни бухгалтерия ҳисобида 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида акс эттиринг.
Агар қайта баҳолашда мулк қиймати камайса, у ҳолда қийматнинг камайиши унинг олдинги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади. Уни 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти дебети бўйича акс эттиринг. Ушбу мулкнинг олдинги қайта баҳолашлардан ошган арзонлашиш суммаси бу харажат, уни 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттиринг.
Қайта баҳолаш натижаларини бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар дебети бўйича 8510 счёти кредити билан боғланишда ва 0200 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи счётлари кредитида акс эттиринг.
Қайта баҳолашда намунавий бухгалтерия ёзувлари:
| Дебет | Кредит |
|---|---|
| 0100 «Асосий воситалар»0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»0700 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар»0810 «Тугалланмаган қурилиш» (бошланғич, тикланадиган қийматнинг қимматлашиш суммаси акс эттирилади) | 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши» (счёт бўйича жамғарилган эскиришнинг қимматлашиш суммаси акс эттирилади)8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» (жамғарилган эскириш ва бошланғич, тикланадиган қийматнинг қимматлашиш суммалари ўртасидаги фарқ суммаси акс эттирилади) |
Арзонлашиш суммасида намунавий бухгалтерия ёзувлари:
| Дебет | Кредит |
|---|---|
| 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши»(жамғарилган эскиришнинг арзонлашиш суммаси акс эттирилади)8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»(Асосий воситалар объектининг олдинги қимматлашишлари суммасининг олдинги арзонлашишлари суммасидан ошган қисми чегарасида арзонлашиш суммаси акс эттирилади)9430 «Бошқа операцион харажатлар» (олдинги арзонлашиш суммасининг олдинги қайта баҳолашлар суммасидан ошган арзонлашиш суммаси акс эттирилади) | 0100 «Асосий воситалар»0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»0700 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар»0810 «Тугалланмаган қурилиш» (бошланғич, тикланадиган қийматнинг арзонлашиш суммаси акс эттирилади» |
Ижара объектини ҳисобга қабул қилишни 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётида, қарздорликни эса 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» счёти ва 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисм» счётида мажбурият сифатида акс эттиринг (21-сонли БҲМС 33-кичик банди)
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| Лизинг объектининг келиб тушиши | 0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар» | 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» |
| Лизинг объектини фойдаланишга топшириш | 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» | 0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар» |
Амортизация ҳисоблашни объект 0310 счёти бўйича ҳисобга қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланг, амортизация қиймати тўлиқ тўлпнган ёки объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатинг.
Ҳисобланган амортизация суммасини 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счёти кредити бўйича тегишли харажатлар счётлари билан боғланган ҳолда акс эттиринг (2010, 2310, 9420 ва бошқалар).
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва усулларга мувофиқ, лизинг объектларини ҳар йили қайта баҳолашдан ўтказинг (6-сон БҲМС 36-банди).
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| Лизинг объектларининг қимматлашиш суммаси | 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» (бошланғич қийматнинг қимматлашиш суммаси) | 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»(жамғарилган эскиришнинг қимматлашиш суммаси) |
| 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» (бошланғич, тикланадиган қийматнинг қимматлашиш суммаси ва жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммаси) | ||
| Лизинг объектининг арзонлашиш суммаси | 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» (жамғарилган эскиришнинг арзонлашиш суммаси) | 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» (объектнинг бошланғич (тикланадиган) қийматининг арзонлашиш суммаси) |
| 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» (лизинг объектларининг қимматлашиш суммаси чегарасида арзонлашиш суммаси) | ||
| 9430 «Бошқа операцион харажатлар» (объектларнинг қимматлашиш суммасидан ушбу объектларнинг арзонлашиш суммасининг ошган суммаси) |
Бухгалтерия ҳисобида лизинг объектининг лизинг олувчининг мулкига ўтишини 11.05.2009 йилдаги «Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 26-бандига мувофиқ акс эттиринг.
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| Лизинг объектларини кирим қилиш | 0100 «Асосий воситалар» | 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» |
| Лизингнинг амортизация даври учун ҳисобланган суммани ўтказиш | 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» | 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши» |
Лизинг берувчи бухгалтерия ҳисобида лизинг объектларини сотиб олишни «Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 4-бандига мувофиқ акс эттиради.
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| Сотиб олиш пайтида тўланган қайтарилмайдиган солиқ ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда, лизинг объектини сотиб олиш | 0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар» | 6010 «Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
| 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» | ||
| 6990 «Бошқа мажбуриятлар» | ||
| Сотиб олинган лизинг объекти бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш (солиқ тўловчиларда) | 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» | 6010 «Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
| 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» | 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» | |
| Лизинг объектини сотиб олиш харажатлари | 0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар» | 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» |
| 6900 «Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар» | ||
| Лизинг берувчининг лизинг олувчи томонидан лизинг объектини фойдаланишга яроқли ҳолга кетириш ва етказиб бериш бўйича қопланадиган харажатлари | 0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар» | 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» |
| 6700 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар» | ||
| 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» | ||
| Лизинг берувчининг лизинг олувчи томонидан лизинг объектини фойдаланишга яроқли ҳолга кетириш ва етказиб бериш бўйича қопланмайдиган харажатлари | 9430 «Бошқа операцион харажатлар» | 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» |
| 6700 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар» | ||
| 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар. | ||
| Сотиб олинган лизинг объекти бўйича етказиб берувчилар, пудратчилар томонидан тўловлар | 6010 «Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» |
| 6990 «Бошқа мажбуриятлар ва бошқ.» |
Агар молиявий ижарага топшириш пайтида объект фойдаланишга топширилмаган бўлса, у ҳолда тан олинган активнинг қиймати – дебитор қарздорлиги ва объектнинг бошланғич қиймати ўртасида фарқ юзага келади:
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| АВ лизингга топшириш | 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм» | 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
| 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» | ||
| Топширилган объектнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариш | 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» | 0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар» |
| Қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш(сальдо мавжуд бўлганда) | 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» | 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
| Кечиктирилган даромад | 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» | 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» |
| Кечиктирилган харажат | 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» | 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
Борди-ю, молиявий ижарага топшириш пайтида объект фойдаланилган бўлса, у ҳолда тан олинган актив қиймати – дебиторлик қарзи ва объектнинг қолдиқ қиймати ўртасида фарқ юзага келади:
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| АВ лизингга топшириш | 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» | 9210 «Бошқа асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
| 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм» | ||
| Топширилган объектнинг бошланғич (тикланадиган) қийматини ҳисобдан чиқариш | 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» | 0100 «Асосий воситалар» |
| Жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш | 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши» | 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
| Лизинг берувчининг объектни фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш харажатлари | 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» | 1000 «Материаллар» |
| Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар | ||
| Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар | ||
| Лизинг объектининг қайта баҳолаш сальдоси | 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» | 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
| Кечиктирилган даромад | 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» | 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» |
| Кечиктирилган харажат | 0990 «Бошқа уоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» | 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
Кечиктирилган харажатлар ва даромадларни лизинг тўлови ҳисобланишига қараб ойма-ой асосий фаолиятдан бошқа даромадлар ёки бошқа харажатларга ҳисобдан чиқаринг (11.05.2009 йилдаги, 54-сонли «Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 9-банди).
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| Лизинг тўловлари жадвали бўйича узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисмига ўтказиш | 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» | 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» |
| Кечиктирилган даромаднинг жорий қисми суммасини ҳисобдан чиқариш | 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» | 9390 «Бошқа операцион харажатлар» |
| Лизинг тўловлари жадвали бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатларнинг жорий қисмига ўтказиш | 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» | 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» |
| Кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми суммасини ҳисобдан чиқариш | 9430 «Бошқа операцион харажатлар» | 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» |
Лизинг тўловини икки қисмга бўлинг.
1.Қарзнинг асосий суммаси, яъни лизинг берувчининг лизинг объектини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш дебиторлик қарзи миқдорини камайтиради. Лизинг бўйича дебиторлик қарзи 12 ой ичида қайтариладиган жорий қисм ва узоқ муддатли қисмлардан иборат.
Жорий қисмни 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар– жорий қисм» счёти, узоқ муддатлисини – 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счётида ҳисобга олинг.
2.Молиявий ижара бўйича фоизлар ёки лизинг ставкаси – бу лизинг берувчининг даромади бўлиб, унинг фойдасини оширади. Фоизларни лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ ҳисобланг.
Агар бу лизинг берувчи учун асосий фаолият бўлса, у ҳолда даромад 9030 «Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётида, агар асосий фаолият бўлмаса – 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар» счётида акс эттирилади.
Лизингга олинган объект қайтарилишини лизинг берувчида қандай ҳисобга олиш керак
Ижара муддати тугаганидан сўнг ёки лизинг шартномасида кўрсатилган форс-мажор ҳолатларда муддатидан олдин қайтарилганда, лизинг олувчи ижара объектини қайтариши мумкин ёки керак бўлган ҳолларда бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| Лизинг объектининг қопланмаган қиймати (шартнома бўйича) | 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» | |
| Ижара муддати тугаганида | 0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар» | 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» |
| Муддатидан олдин қайтарилганда | 0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар» | 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» |
| Кечиктирилган даромад қолдиғининг молиявий ижарага ҳисобдан чиқарилиши | 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» | 9390 «Бошқа операцион даромадлар» |
| Ижара муддати тугаганидаМуддатидан олдин қайтарилганда | 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» | |
| Кечиктирилган харажат қолдиғининг молиявий ижарага ҳисобдан чиқарилиши | 9430 «Бошқа операцион харажатлар» | 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» |
| Ижара муддати тугагандаМуддатидан олдин қайтарилганда | 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» |
Асосий воситаларни оператив ижарага бериш асосий фаолият тури бўлмаган ижарага берувчи уларни бошқа операцион фаолиятдан даромад сифатида тан олади ва 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» счётида акс эттиради, ижарага берилган АВ бўйича ҳисобланган эскиришни эса давр харажатларига киритади ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттиради.
Ушбу ҳолатда ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар акс эттирилади:
| Хўжалик операцияси | Дебет | Кредит |
|---|---|---|
| АВ объектларини оператив ижарага бериш | 0191 «Оператив ижарага берилган асосий воситалар» | 0100 «Асосий воситалар» |
| Оператив ижарага берилган АВ бўйича эскиришни ҳисоблаш | 9430 «Бошқа операцион харажатлар» | 0200 «Ҳисобланган эскириш» |
| Мулкни ижарага беришдан бўнак олиш | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» | 6390 «Боқша олинган бўнаклар» |
| Мулкни оператив ижарага бериш бошқа даромад бўлган корхоналар учун ижара тўловларини ҳисоблаш | 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» | 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» |
| Бўнакни ҳисобга олиш | 6390 «Бошқа олинган бўнаклар» | 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» |
Агар мулкни оператив ижарага бериш корхонанинг асосий фаолияти бўлса, у ҳолда ушбу мулкнинг эскириши бўйича харажатлар хизматлар таннархига киритилади, даромадлар эса 9030 «Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётида акс эттирилади.
Ушбу ҳолатда ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар акс эттирилади:
| Хўжалик операцияси | Дебет | Кредит |
|---|---|---|
| АВ объектларини оператив ижарага бериш | 0191 «Оператив ижарага берилган асосий воситалар» | 0100 «Асосий воситалар» |
| Оператив ижарага берилган АВ бўйича эскиришни ҳисоблаш | 2000 «Асосий ишлаб чиқариш» | 0200 «Ҳисобланган эскириш» |
| Мулкни ижарага беришдан бўнак олиш | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» | 6390 «Бошқа олинган бўнаклар» |
| Мулкни оператив ижарага бериш бошқа даромад бўлган корхоналар учун ижара тўловларини ҳисоблаш | 4000 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» | 9030 «Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» |
| Бўнакни ҳисобга олиш | 6390 «Бошқа олинган бўнаклар» | 4000 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
| ҚҚС ҳисоблаш | 4000 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» | 6400 «Бюджетга тўловлар бўйича мажбурият – ҚҚС» |
| Реализация қилинган хизматлар таннархини акс эттириш | 9130 «Реализация қилинган хизматлар ва бажарилган ишлар таннархи» | 2000 «Асосий ишлаб чиқариш» |
Ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қопланадиган коммунал хизматлар бўйича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:
| Хўжалик операцияси | Дебет | Кредит |
|---|---|---|
| ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда, қопланадиган харажатлар учун коммунал хизматлар ташкилотларининг ҳисобварақ-фактуралари бўйича суммалар | 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» | 6990 «Бошқа мажбуриятлар»6010 «Етказиб берувчилар ва пудратчидарга тўланадиган счётлар» |
| ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда, ижарага берувчидан қопланадиган сумма | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» | 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» |
090 «Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар» сатри бўйича асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишидан даромадлар, ундирилган жарималар ва пенялар, ўтган йиллар даромадлари, оператив ижарадан даромадлар, кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари, текин молиявий ёрдам ва 9300 асосий фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисоби юритиладиган бошқа операцион даромадлар акс эттирилади.
Оператив ижарадан даромадлар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
| Хўжалик операцияси тавсифи | Дебет | Кредит |
|---|---|---|
| Мулкни ижарага беришдан даромадларни акс эттириш | 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» | 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» |
| ҚҚС ҳисоблаш | 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» | 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) |
Келтирилган бухгалтерия ёзувларидан кўринадики, ижара ҳақи суммаси 9350 счётига ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда киритилади. Ўз навбатида, молиявий ҳисоботда 090 сатри бўйича ҳам ҚҚСсиз даромад суммасини кўрсатиш керак.
Оператив ижарада ижарага олинган асосий воситаларга эгалик ҳуқуқи ижарага олувчига ўтмайди. Шунинг учун ижарага олувчи уни 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» балансдан ташқари счётида ижара шартномасида кўрсатилган қиймати бўйича ҳисобга олади.
Оператив ижара бўйича операцияларни ҳисобга олиш учун 6910 «Тўланадиган оператив ижара» ва 3110 «Олдиндан тўланган оператив ижара», 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» счётларидан фойдаланинг (21-сон БҲМСнинг 298-банди) («Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 31-банди 11.05.2009 да 54-сон билан рўйхатга олинган).
Ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобидаги ёзувлар:
| Хўжалик операцияси | Дебет | Кредит |
|---|---|---|
| АВ оъектлари оператив ижарага олинди | 001 «Оператив ижара бўйича олинган асосий воситалар» | |
| Оператив ижара хизматлари учун олдиндан тўлов | 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» |
| 3110 «Олдиндан тўланган оператив ижара» | ||
| Оператив ижара бўйича харажатни ҳисобдан чиқариш: | 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» | 6910 «Тўланадиган оператив ижара» |
| агар харажатлар ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, ишлар, хизматлар таннархига ҳисобдан чиқарилиши керак бўлса; | 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» | |
| агар харажатлар давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши керак бўлса | 9400 «Давр харажатлари» | |
| ҚҚСни ҳисобга олиш | 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари» | 6910 «Тўланадиган оператив ижара» |
| Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишда бўнакларни ҳисобга олиш | 6910 «Тўланадиган оператив ижара» | 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» |
| 3110 «Олдиндан тўланган оператив ижара» | ||
| Оператив ижара бўйича қарзни тўлаш | 6910 «Тўланадиган оператив ижара» | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» |
Ижарага берилган мулк қайтарилганда, қуйидаги бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг:
| Дебет | Кредит | |
|---|---|---|
| Мулкни қайтариш | 001 «Оператив ижара бўйича олинган асосий воситалар» |
Таъсисчи ташкилот 0600 «Узоқ муддатли инвестициялар» гуруҳи счётларида бошқа ташкилотларнинг устав капиталига ҳиссаларни ҳисобга олади. АВ чиқиб кетганда, унинг бошланғич, тикланадиган қийматини корхона балансидан ҳисобдан чиқаринг.
Бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг:
Дебет 9210 Кредит 0100 — бошқа корхонанинг устав капиталига ўтказилган АВ бошланғич, тикланадиган қийматининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди;
Дебет 0200 Кредит 9210 — бошқа корхонанинг устав капиталига ўтказилган АВ бўйича ҳисобланган эскиришенинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди;
Дебет 9210 Кредит 6410 — бошқа корхонанинг устав капиталига ўтказилган АВ бўйича солиқ тўловчиларда ҚҚС ҳисобланиши акс эттирилди;
Дебет 0600 Кредит 9210 — бошқа корхонанинг устав капиталига ҳисса акс эттирилди;
Дебет 8510 Кредит 9210 — бошқа корхонанинг устав капиталига ўтказилган АВ бўйича қайта баҳолаш сальдосининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди;
Дебет 0200 Кредит 9210 — бошқа корхонанинг устав капиталига ўтказилган АВ бўйича ҳисоблан эскришнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди.
Агар 9210 счёти бўйича сальдо дебетли бўлса, бу АВ ўтказишдан зарар бўлиб, уни жорий ҳисобот даврида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг:
Дебет 9430 Кредит 9210 — АВ ўтказишдан зарар акс эттирилди.
Агар 9210 счёти бўйича сальдо кредитли бўлса, бу АВ ўтказишдан фойда бўлиб, уни жорий ҳисобот даврида 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига ҳисобдан чиқаринг:
Дебет 9210 Кредит 9310 — АВ ўтказишдан фойда акс эттирилди.
Реализация пайтида АВ қийматини ҳисобдан чиқаришни бухгалтерия ҳисобида 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётида акс эттиринг. 9210 счёти бўйича қайдларни очиб ёзинг.
— дебет бўйича акс эттиринг:
0100 асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар счётида ҳисобга олинадиган АВ бошланғич, тикланадиган қиймати;
АВ чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар. Мисол учун, уларни сотишда тўланадиган солиқлар ва йиғимлар, ҳисобланган иш ҳақи, АВ сотиш билан боғлиқ ходимларнинг иш ҳақидан ижтимоий солиқ ва бошқалар.
— кредит бўйича акс эттиринг:
Ҳисобланган амортизация суммаси;
АВ сотишдан тушим;
реализация қилинган АВ қайта баҳолаш сальдоси.
Агар 9210 счёти бўйича сальдо дебетли бўлса, бу АВ реализация қилишдан зарардир, уни жорий ҳисобот даврида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг:
Дебет 9430 Кредит 9210
- АВ реализация қилишдан зарар акс эттирилди.
Агар 9210 счёти бўлса сальдо кредитли бўлса, бу АВ реализация қилишдан фойдадир, уни жорий ҳисобот даврида 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига киритинг:
Дебет 9210 Кредит 9310
- АВ реализация қилишдан фойда акс эттирилди.
Сотилган АВ бўйича амортизация ҳисоблашни у балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатинг (5-сонли БҲМС 34-банди).
Асосий воситаларнинг реализация қилингандан кейин ҳисобдан чиқарилишини бухгалтерия ёзувлари билан акс эттиринг:
Дебет 9210 Кредит 0100
- сотилган АВ бошланғич, тикланадиган қиймати ҳисобдан чиқарилди;
Дебет 0200 Кредит 9210
- реализация қилинган АВ бўйича ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди;
Дебет 4010 Кредит 9210
- АВ реализациясидан тушим акс эттирилди;
Дебет 8510 Кредит 9210
- реализация қилинган АВ қайта баҳолашдан сальдо ҳисобдан чиқарилди;
Дебет 9210 Кредит 6010,6900,6710,6500
- АВ реализация бўйича харажатлар акс эттирилди;
Дебет 9210 Кредит 6410
- тўловчиларда ҚҚС ҳисобланди;
Дебет 9430 Кредит 9210
- АВ реализациясидан зарар акс эттирилди;
Дебет 9210 Кредит 9310
- АВ реализациясидан фойда акс эттирилди.
Текин ўтказишни бухгалтерия ҳисобида ёзувлар билан акс эттиринг:
Дебет 9210Кредит 0100
- чиқиб кетаётган асосий воситанинг бошланғич, тикланадиган қийматининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди;
Дебет0200 Кредит 9210
- объектдан фойдаланиш даврида ҳисобланган амортизацияни ҳисобдан чиқариш акс эттирилди;
Дебет8510 Кредит 9210
- чиқиб кетаётган АВ қайта баҳолаш сальдосининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди.
Агар 9210 счёти бўйича сальдо дебетли бўлса, бу АВ ўтказишдан зарар бўлиб, уни жорий ҳисобот даврида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг:
Дебет 9430 Кредит 9210
- АВ чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди.
Агар 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича сальдо кредитли бўлса, бу АВ ўтказишдан фойда бўлиб, уни жорий ҳисобот даврида 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига киритинг:
Дебет 9210 Кредит 9310
- АВ чиқиб кетишидан фойда акс эттирилди.
Бунда қайдларни очиб ёзинг:
9210 Дебету бўйича акс эттиринг:
АВ бошланғич тикланадиган қийматини ҳисобдан чиқариш;
уларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар суммаси;
солиқ тўловчиларга ҳисобланган ҚҚС суммаси.
9210Кредити бўйича акс эттиринг:
ҳисобланган амортизация суммасини ҳисобдан чиқариш;
АВ сотишдан тушим суммаси;
чиқиб кетаётган АВ қайта баҳолаш сальдоси.
Дивиденлар сифатида тўланганда асосий воситаларнинг чиқиб кетишини бухгалтерия ёзувлари билан акс эттиринг:
Дебет 8710 Кредит 6610 — таъсисчиларга дивидендлар ҳисобланди; Дебет 6610 Кредит 6400 — дивидендларга солиқ ҳисобланди; Дебет 6400 Кредит 5110 — дивиденд солиғи тўланди; Дебет 6610 Кредит 9210 — АВ дивиденлар ҳисобига ўтказилди;
Дебет 9210 Кредит 0100
- чиқиб кетаётган АВ бошланғич (тикланадиган) қиймати ҳисобдан чиқарилди;
Дебет 0200 Кредит 9210— чиқиб кетаётган АВ бўйича ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди;
Дебет 8510 Кредит 9210— чиқиб кетаётган АВ қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди;
Дебет 9210 Кредит 6410— тўловчиларда ҚҚС ҳисобланди.
Агар 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича сальдо дебетли бўлса, бу АВ ўтказишдан зарардир, уни жорий ҳисобот даврида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг:
Дебет 9430 Кредит 9210
- АВ чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди.
Агар 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича сальдо кредитли бўлса, бу АВ ўтказишдан фойдадир, уни жорий ҳисобот даврида 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига киритинг:
Дебет 9210 Кредит 9310
- АВ чиқиб кетишидан фойда акс эттирилди.
Асосий воситалар тугатилишини нафақат тўғри ҳужжатлаштириш, балки бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш ҳам муҳим. Обьектни 0100 «Асосий воситалар» бухгалтерия ҳисоби счётидан ҳисобдан чиқаринг. Бундан ташқари, мулкнинг тугатилиши билан боғлиқ барча харажатларни ҳам акс эттиринг.
Тугатилгандан кейинги ойдан бошлаб амортизация ҳисоблашни тўхтатинг. Бу 5-сон БҲМСнинг 34-бандидан келиб чиқади.
Тугатилиш пайтида АВ ҳисобдан чиқарилишини бухгалтерия ҳисобида ёзувлар билан акс эттиринг:
Дебет 9210 Кредит 0100
- тугатилган АВ бошланғич (тикланадиган) қиймати ҳисобдан чиқарилди;
Дебет 0200 Кредит 9210
- тугатилган АВ бўйича ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди;
Дебет 8510 Кредит 9210
- тугатилган АВ қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди
АВ тугатишда объектни демонтаж қилиш ва қисмларга ажратиш харажатлари юзага келиши мумкин. Кўрсатилган харажатларни улар тегишли бўлган давр учун харажатлар таркибида акс эттиринг.
Ушбу иш учун харажатларни бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштириш АВ ким тугатаётганига боғлиқ. Учта вариант мавжуд, масалан:
1-вариант. Тугатиш ташкилотнинг махсус бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
Масалан, таъмирлаш хизмати. Бу ҳолатда қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:
Дебет 2310 Кредит 6710, 6500, 1000
- ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг асосий воситаларни тугатишга харажатлари акс эттирилди;
Дебет 9210 Кредит 2310
- ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг асосий воситаларни тугатиш билан боғлиқ харажатлари ҳисобдан чиқарилди;
2-вариант. Ташкилотда махсус бўлинма мавжуд эмас, тугатиш учинчи томон пудратчилари иштирокисиз ўтказилади.
Шунинг учун АВ тугатишга харажатларни ҳисобдан чиқаришда бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг:
Дебет 9210 Кредит 6710, 6500, 1000
- асосий воситани тугатишга харажатлар ҳисобга олинди.
3-вариант. Асосий восита жалб қилинган пудратчи томонидан тугатилади.
Унинг хизматига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни ёзувлар билан акс эттиринг:
Дебет 9210 Кредит 6990
- пудрат усулида бажарилган асосий воситаларни тугатиш харажатлари ҳисобга олинди.
АВ тугатишда материалларнинг келиб тушишини ёзувлар билан акс эттиринг:
Дебет 1010-1090 Кредит 9210
- АВ тугатишда материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа активларнинг келиб тушишиш акс эттирилди.
Агар 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича сальдо дебетли бўлса, бу АВ тугатишдан зарардир, уни жорий ҳисобот даврида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг:
Дебет 9430 Кредит 9210
- АВ тугатишдан зарар акс эттирилди.
Агар 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича сальдо кредитли бўлса, бу АВ тугатишдан фойдадир, уни жорий ҳисобот даврида 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига киритинг:
Дебет 9210 Кредит 9310
- АВ тугатилишидан фойда акс эттирилди.
Автомобиль эгасининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва давлат рақамини бериш ва рўйхатдан ўтказиш учун йиғим тўлаш – бу автотранспорт воситасини сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлардир. Ўз навбатида, унинг бошланғич таннархига киритилмайди. Ушбу харажатни ҳисоб сиёсатига мувофиқ акс эттиринг:
ёки бутун суммани дарҳол 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг;
ёхуд бутун суммани 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари» счётига олиб боринг ва суғурта полисининг амал қилиш муддати давомида тенг равишда харажатларга ҳисобдан чиқаринг.
Бухгалтерия ёзувлари:
Дебет 0820 Кредит 6010
- автомобиль сотиб олишини акс эттирилди;
Дебет 6520 Кредит 5110
- Йўл жамғармасига йиғим тўланганлиги акс эттирилди;
Дебет 0820 Кредит 6520
- йиғим суммаси автомобилнинг бошланғич қийматига киритилди;
Дебет 6990 Кредит 5110
- автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов акс эттирилди;
Дебет 0820 Кредит 6990
- рўйхатдан ўтказиш учун тўлов суммаси автомобилнинг бошланғич қийматига киритилди;
Дебет 6990 Кредит 5110
- автомобиль эгасининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш учун тўлов акс эттирилди;
Дебет 9430 Кредит 6990
- суғурта полиси олинганидан кейин автомобиль эгасининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш учун тўлов суммаси харажатларга ҳисобдан чиқарилди;
Дебет 6990 Кредит 5110
- давлат рақамини берганлик ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим тўланганлиги акс эттирилди;
Дебет 9430 Кредит 6990
- давлат рақамини берганлик ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим суммаси ЙҲХББ дан тасдиқловчи ҳужжатлар олгандан кейин харажатларга ҳисобдан чиқарилди.
Ташкилот лизингга автомашина сотиб олди. Лизинг ташкилоти ҚҚС билан бирга машинанинг бутун Қийматига Ҳисобварақ-фактура чиқарди. Ташкилот ҚҚСни ҳисобга қабул қилди. Лизингни қоплашда тўлов ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда асосий қарз ва фоизларга бўлинди. ҚҚС тўловининг бир қисмини қайси ҳисобварақга киритиш керак.
Лизингни тўлашда ташкилот ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда асосий қарз суммаси ва лизинг бўйича фоизларни тўлайди. Лизинг узоқ муддатли қарз бўлгани сабабли бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувларни амалга ошириш керак бўлади:
| Хўжалик операцияси | Счётлар боғланиши | |
|---|---|---|
| Дебет | Кредит | |
| Лизинг объекти, автотранспорт воситасининг келиб тушиши | 0860 | 7910 |
| Сотиб олинган АВ бўйича ҚҚСни акс эттириш | 4410 | |
| Автотранспорт воситасини фойдаланишга топшириш | 0310. | 0860. |
| ҚҚСни ҳисобга олиш акс эттирилди | 6410 | 4410 |
| Лизингнинг бутун муддати давомида: | ||
| Лизинг бўйича мажбуриятларнинг жорий қисмини ажратиш (жадвал бўйича лизинг қарзининг асосий суммасини узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга йиллик ўтказиш) | 7910 | 6590 |
| Лизинг бўйича асосийни қарзни тўлаш (жадвалга мувофиқ) | 6590 | 5110 |
| Ҳисобланган фоизлар (жадвалга мувофиқ ҳар ойда) | 9610 | 6920 |
| Лизинг бўйича фоизларни тўлаш (жадвалга мувофиқ) | 6920 | 5110 |
| АВ бўйича амортизация ҳисобланди (лизингга олинган автотранспорт воситаси бўйича ҳар ойда) | 9420 2010 2310 2510 | 0299. |
| Лизинг объектини ҳар йили қайта баҳолаш, агар корхонанинг ҳисоб сиёсатида бухгалтерия мақсадлари учун бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса | 0310. | 8510 |
| Лизинг қарзини тўлашда автотранспорт воситасини ўз АВ ҳисобга олувчи счётларга ўтказиш | 0160. | 0310. |
| Лизинг объекти бўйича жамғарилган эскиришни ўтказиш | 0260. | 0299. |
Асосий воситалар бўйича ҳисоб мураккаб эмас — у фақат изчилликни талаб қилади: ҳар бир ҳодиса учун тўғри счёт, тўғри сана ва тўғри меъёрий асос. Юқоридаги ёзувлар 5-сон ва 21-сон БҲМС ҳамда ижара операциялари бўйича Низом талабларига таянади.
Амалда эса энг кўп вақт ёзувни танлашга эмас, уни қўлда киритиш ва ҳисоботларга боғлашга кетади. Keeping онлайн бухгалтерия платформасида асосий воситалар бўйича операциялар, амортизация ва ҳисоботлар автоматик шакллантирилади, календар эса ҳисобот муддатларини эслатиб туради.
Keeping платформасини 1 ой бепул синаб кўринг ва асосий воситалар ҳисобини автоматлаштиринг.
Бошқа блоглар

ЯТТ учун ҳисоб-рақамни онлайн очиш: 2026 йилда қандай танлаш керак
2026 йилда ЯТТ учун банк ҳисоб-рақамини онлайн очиш босқичлари, банк танлашда эътибор бериладиган мезонлар ва необанк ёки анъанавий банк орасидаги фарқ.
2026-09-04

KeepingPR

Контрагентни текшириш: Ўзбекистонда шартнома олдидан фирибгарлардан қандай ҳимояланиш мумкин?
Ўзбекистонда ҳамкорнинг ишончлилиги ва солиқ қарзларини қандай аниқлаш, "бир кунлик" фирмаларни таниш белгилари ва шартнома хавфсизлиги — тўлиқ қўлланма.
2026-09-03

KeepingPR

Юридик манзил нима ва уни қандай олиш мумкин: тадбиркорлар учун тўлиқ қўлланма
Юридик манзил нима, уни олишнинг қонуний усуллари, уй манзилидан фойдаланиш, Э-ижара тизими ва сохта манзил оқибатлари — тадбиркорлар учун тўлиқ қўлланма.
2026-08-28

KeepingPR
Бухгалтерияни янгича юритишга тайёрмисиз?
У ҳолда ҳозироқ рўйхатдан ўтиб, 1 ой бепул синаб кўринг ва барча имкониятларни ўзингиз баҳоланг!
Биз билан боғланиш учун формани тўлдиринг
Мутахассисларимиз сиз билан тез орада боғланади ва барча саволларингизга жавоб беради.
Телефон
+998 88 301 84 84
Электрон почта
info@keeping.uz
Телеграм
@keepinguzМанзил
Тошкент ш, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли 38/1