Шахсий малумотларнинг махфийлик сийосати
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқилган
Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Шахсга оид маълумотларни қайта ишлаш сиёсати (кейинги ўринларда "Махфийлик сиёсати" ёки "Сиёсат" деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги, "Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида"ги ҳамда "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Ушбу сиёсат "KEEPING.UZ" ахборот тизимида шахсга оид маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш тартибини, ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини сақлашни белгилайди.
Қўлланилиш соҳаси
2.1. Ушбу сиёсат "KEEPING.UZ" ахборот тизимига кириш, сиёсат кучга киришидан ёки кейин олинган барча шахсга доир маълумотларга нисбатан қўлланилади ва шу маълумотларнинг йиғилиши, қайта ишланиши, сақланиши, ҳимояланиши тартибини белгилайди.
2.2. "KEEPING.UZ" ахборот тизими оператори шахсга доир маълумотларнинг аҳамиятини англаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда бошқа давлатлар фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига тўлиқ риоя этилишини кафолатлайди.
Атамалар ва таърифлар
3.1. Шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берувчи, электрон шаклда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.
3.2. Шахсга доир маълумотлар субъекти — шахсга доир маълумотлар тўғридан-тўғри ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс.
3.3. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш — шахсга доир маълумотларни йиғиш, рўйхатга олиш, тизимлаштириш, сақлаш, аниқлаштириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш каби ҳаракатлар йиғиндиси.
3.4. Маълумотлар хавфсизлиги — шахсга доир маълумотларнинг ноқонуний ва (ёки) рухсатсиз кириш, ўчириш, йўқ қилиш, блокировка қилиш, нусхалаш, тарқатиш ҳамда бошқа ноқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиниши.
3.5. Ахборот тизими оператори — "REALSOFT" МЧЖ.
3.6. Фойдаланувчи — "KEEPING.UZ" ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтувчи ёки ундан фойдаланувчи жисмоний шахс.
Ҳуқуқий асослар ва мақсадлар
4.1. "KEEPING.UZ" ахборот тизимида шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва уларни ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
4.2. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш қонунчилик талаблари асосида, шу жумладан шартномавий муносабатларни тартибга солиш ва бажариш, ахборот технологияларидан фойдаланишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
4.3. Ахборот тизимидан фойдаланиш жараёнида юридик шахсларнинг вакиллари ҳақидаги маълумотлар ҳам бошқариш, музокаралар ўтказиш, ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қайта ишланиши мумкин.
4.4. Фойдаланувчи шахсга доир маълумотларни ахборот тизимдаги тегишли шакллар орқали юбориш ёки оммавий офертани акцептлаши орқали ушбу махфийлик сиёсатининг шартларига розилик билдирган ҳисобланади.
4.5. Шахсга доир маълумотлар субъектлари ўз маълумотларини тақдим этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.