Changelog
Keeping'dan so'nggi yangiliklar
Ҳисоб-фактура синхронлаши 5x баробар тезлаштирилди
Ҳисоб-фактураларни синхронлаш тезлиги 5 баробарга оширилди. Бу эса фойдаланувчиларга ҳужжатларни тезроқ ва узлуксиз янгилаб туриш имконини беради.

Банк ўтказмаларига таҳлил орқали счёт (проводка) бериш 10x баробар тезлаштирилди
Банк ўтказмаларини таҳлил қилиш орқали проводка бериш жараёни тизимда 10 баробарга тезлаштирилди. Натижада юкланган банк айланмаларини қайта ишлаш анча қисқа вақт ичида амалга оширилади.

Архивлашда SMS тасдиқлаш
Архивлаш амали шахсий кабинетга боғланган телефон рақамига SMS код юбориш орқали тасдиқланади.

Таклиф ва мурожаатларни платформа орқали юбориш
Фойдаланувчилар энди ўз таклиф ва мурожаатларини тўғридан-тўғри Keeping платформаси орқали юборишлари мумкин.

Банк айланмаси орқали кўп шартномали проводка
Юкланган Excel банк айланмасини таҳлил қилишда, турли шартномаларга тегишли операцияларни битта жараёнда ҳар бир шартномага алоҳида ажратиб проводка қилиш имконияти қўшилди.

Корпоратив карта модули
Корпоратив карталар бўйича харажатларни платформа ичида тўлиқ бошқариш имконияти ишга туширилди.

Google Authenticator мажбурий бўлади
Хавфсизликни кучайтириш мақсадида Google Authenticator икки босқичли тасдиқлашни ёқиш тавсия этилади. Яқин орада фаоллаштирмаган фойдаланувчилар учун логин/парол орқали кириш чекланади.

Касса аппарати орқали чиқим ҳисоби
Касса аппарати орқали амалга оширилган чиқимлар бўйича товар ҳисобини юритиш функцияси фаоллаштирилди.

Бухгалтерияни янгича юритишга тайёрмисиз?
У ҳолда ҳозироқ рўйхатдан ўтиб, 1 ой бепул синаб кўринг ва барча имкониятларни ўзингиз баҳоланг!
Биз билан боғланиш учун формани тўлдиринг
Мутахассисларимиз сиз билан тез орада боғланади ва барча саволларингизга жавоб беради.
Телефон
+998 88 301 84 84
Электрон почта
info@keeping.uz
Телеграм
@keepinguzМанзил
Тошкент ш, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли 38/1