Биринчи ой бепул! Ҳозироқ ишни бошлаш.
Keeping logo Keeping
Блогга қайтиш
Бухгалтерия ёзувлари

Товар-моддий қимматликлар бўйича барча бухгалтерия ёзувлари

Тара, материаллар, ёқилғи ва инвентар бўйича барча бухгалтерия ёзувлари, счётлар корреспонденцияси ва меъёрий асосларни билиб олинг.

2026-08-05

41
KeepingPR

KeepingPR

Tovar-moddiy qimmatliklar boʻyicha barcha buxgalteriya yozuvlari

Тара, материаллар, ёқилғи, инвентар — товар-моддий қимматликларнинг ҳар бир тури бўйича бухгалтерия ёзувлари ва счётлар корреспонденсияси.

Товар-моддий қимматликлар (ТМҚ) — бухгалтер кунига энг кўп марта дуч келадиган блок. Бир томондан бу оддий кўринади: материал келди — кирим қилинди, чиқарилди — ҳисобдан чиқарилди. Иккинчи томондан айнан шу ерда энг кўп савол туғилади: қайтариладиган тара қаерда ҳисобга олинади, ҳисоб нархи ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги оғиш қаерга ёзилади, камомадни кимнинг ҳисобига чиқариш керак, давалческий хомашё кимнинг балансида туради.

Қуйида ТМҚ бўйича барча ёзувлар 4-сон ва 21-сон БҲМС ҳамда Ҳисобварақлар режасига йўриқнома талаблари асосида, ҳодисалар бўйича тартибланган ҳолда келтирилган.

 

«Барча бухгалтерия ёзувлари» туркуми

  1. Асосий воситалар бўйича бухгалтерия ёзувлари
  2. Номоддий активлар бўйича бухгалтерия ёзувлари
  3. Товар-моддий қимматликлар (ТМҚ) бўйича бухгалтерия ёзувлари
  4. Тайёр маҳсулот ва товарлар бўйича бухгалтерия ёзувлари
  5. Пул маблағлари бўйича бухгалтерия ёзувлари

 

Тара қандай счётларда ҳисобга олинади?

Таранинг бухгалтерия ҳисоби иккита шартга боғлиқ. Биринчиси, ташкилот уни қандай олган: сотиб олганми ёки ўз кучи билан ишлаб чиққан. Иккинчиси, тара қандай қиймат бўйича кирим қилиниши: ҳисоб қиймати ёки ҳақиқий таннархи.

Тара билан операциялар, шунингдек, тарани таъмирлаш ва ишлаб чиқишга мўлжалланган материаллар ва қисмларнинг мавжудлиги ва ҳаракатини қуйидагилар акс эттиради:

1060 «Идишлар ва идишбоп материаллар» счётида барча корхоналар, савдо фаолияти ва умумий овқатланиш билан шуғулланувчи корхоналар бундан мустасно;

2950 «Товар билан банд ва бўш идишлар» счётида савдо фаолияти ва умумий овқатланиш билан шуғулланувчи корхоналар.

Тарани ҳақ эвазига сотиб олишингиз ёки ўз кучингиз билан тайёрлашингиздан қатъи назар, мазкур счётлардан фойдаланинг.

Агар ташкилот тарани олди – сотди, етказиб бериш шартномалари бўйича ҳақ эвазига сотиб олган бўлса, унинг келиб тушишини тарани сотиб олиш нархи ва уни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига оладиган ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобга олинг.

Тарани ҳақиқий таннархи бўйича келиб тушишини ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 2950 Кредит 6010, 6990

  • савдо ва умумий овқатланиш корхонаси томонидан тара ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинди;

Дебет 1060 Кредит 6010, 6990

  • тара бошқа корхоналар томонидан ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинди;

Дебет 4410 Кредит 6010, 6990

  • сотиб олинган тара бўйича ҚҚС ҳисобга олинди;

Дебет 6410 Кредит 4410

  • кирим қилинган тара бўйича ҚҚС ҳисобга олинди;

Агар ташкилот тарани ўз кучи билан тайёрлаган бўлса, қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 2950 Кредит 2010, 2310

  • савдо ва умумий овқатланиш корхонаси томонидан мустақил тайёрланган тара ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинди;

Дебет 1060 Кредит 2010, 2310

  • бошқа корхоналар томонидан мустақил равишда тайёрланган тара ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинди;

Материалларнинг келиб тушинини ҳисоб нархи билан акс эттирадиган барча корхоналар 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счёти ва 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётини қўллайди (21-сонли БҲМСнинг 112, 115-бандлари)

Таранинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб нархи ўртасидаги фарқни унинг келиб тушиши пайтидаги бошқа даромадлар ёки харажатлар таркибида акс эттиринг ва 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счёти ёки 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида да ҳисобга олинг (21-сонли БҲМСнинг 149-банди).

Бунда ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 2950 Кредит 1510

  • харид қилинган ёки мустақил тайёрланган танарх ҳисоб нархида кирим қилинди;

Дебет 1510 Кредит 2010, 2310

  • тайёрланган таранинг ҳақиқий таннархи акс эттирилди;

Дебет 1510 Кредит 6010, 6990

  • сотиб олинган таранинг ҳақиқий таннархи акс эттирилди.

ҚҚС тўловчилар учун:

Дебет 4410 Кредит 6010, 6990

  • тарани сотиб олиш пайтида тўланган ҚҚС акс эттирилди;

Дебет 6410 Кредит 4410

  • тарани сотиб олиш пайтида тўланган ҚҚС ҳисобга қабул қилинди;

Дебет 1610 Кредит 1510

  • ҳақиқий таннархи ва ҳисоб нархи ўртасидаги салбий фарқ, яъни сотиб олиш нархининг ҳисоб нархидан ошиб кетиши акс эттирилди;

Дебет 9430 Кредит 1610

  • салбий фарқ корхонанинг бошқа операцион харажатларига ҳисобдан чиқарилди;

Дебет 1510 Кредит 1610

  • ҳақиқий таннархи ва ҳисоб нархи ўртасидаги ижобий фарқ, яъни ҳисоб нархининг сотиб олиш нархидан ошиб кетиши акс эттирилди;

Дебет 1610 Кредит 9390

  • ижобий фарқ бошқа операцион даромадларга ҳисобдан чиқарилди.

Тара учун гаров суммаси қандай акс эттирилади?

Тара учун гаров келиб тушишида қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 5110 Кредит 6990

  • тара учун гаров суммаси олинди;

Дебет 4010 Кредит 1060, 2950

  • қайтариладиган тара харидорга топширилди.

Харидор тарани қайтарганидан кейин унга тарани қайтариш мажбуриятини таъминлаш учун олдин олинган маблағларни ўтказиб беринг.

Бунда бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг:

Дебет 1060, 2950 Кредит 4010

  • тара харидор томонидан қайтарилди;

Дебет 6990 Кредит 5110

  • тара учун гаров суммаси харидорга қайтарилди.

Қайтариладиган тарани балансдан ташқари ҳисобга олиш (017-счёт)

Счётлар режасида фойдаланишга топширилган қайтарилган тарани ҳисобга олиш учун алоҳида балансдан ташқари счёт кўзда тутилмаган. Шунинг учун уни мустақил очиш мумкин. Мисол учун, бу 017 «Харидорга берилган қайтариладиган тара» счёти бўлиши мумкин. У бўйича ҳисобни миқдорий ва умумий кўринишда юритинг.

Ушбу ҳолатда маҳсулотни қайтариладиган тарада реализация қилишда бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг:

Кредит 017

  • маҳсулот харидорига берилган, қайтариладиган таранинг гаров суммаси акс эттирилди.

Тарани қайтаришда қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 017

  • тара қайтарилиши акс эттирилди.

Харидор тарани қайтармаса нима қилинади?

Агар харидор шартномада белгиланган муддатда, гаров суммаси белгиланган кўп марта ишлатиладиган тарани қайтармаган бўлса, гаров суммасини харидорга қайтарманг, таранинг ўтказилишини эса у юзага келган даврда бухгалтерия ҳисобида асосий фаолиятдан даромадлар ва харажатлар сифатида акс эттиринг (4-сон БҲМС 83-банди).

Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 4010 Кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

  • қайтарилмаган гаров берилган таранинг реализацияси акс эттирилди;

Дебет 9220 Кредит 4010

  • қайтарилмаган гаров берилган таранинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди;

Дебет 6990 Кредит 4010

  • олинган гаров суммаси реализация қилинган тара учун тўлов сифатида ҳисобга олинди.

ҚҚС тўловчиларда:

Дебет 9220 Кредит 6410

  • реализация қилинган гаровли тара бўйича ҚҚС ҳисоблаш акс эттирилди.

Тарани таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари

Кўп марта ишлатиладиган тарани таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари, масалан, тозалаш, алоҳида қисмлар, қисмларни алмаштириш ва бошқаларни давр харажатларига киритинг. Кўп марта ишлатиладиган тарани таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари, агар шартномада кўзда тутилган бўлса, харидор томонидан қопланиши мумкин (4-сон БҲМС 85-банди).

Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 9400 Кредит 1000, 6710, 6500

  • ўз кучи билан амалга оширилган тарани таъмирлаш харажатлари ҳисобдан чиқарилди;

Дебет 9400 Кредит 6010, 6990

  • учинчи ташкилот томонидан тарани таъмирлаш харажатлари ҳисобдан чиқарилди.

Тара ҳисобдан чиқарилганда қандай ёзувлар берилади?

Агар тарани ҳисобдан чиқариш натижасида корхона сотиш ёки хўжалик фаолиятида фойдаланиш мумкин бўлган материалларга эга бўлса, улар бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниши санасида бухгалтерия маълумотномаси асосида бозор нархида кирим қилинади.

Тарани далолатнома асосида ҳисобдан чиқаринг.

Табиий эскириши туфайли қайтариладиган тарани ҳисобдан чиқаришда қуйидаги бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг:

Дебет 9220 Кредит 1060, 2950

  • таранинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди;

Дебет 1000 Кредит 9220

  • тарани ҳисобдан чиқаришда келиб тушган материаллар кирим қилинди;

Дебет 9220 Кредит 9320

  • тарани ҳисобдан чиқаришдан фойда акс эттирилди;

Дебет 9430 Кредит 9220

  • тарани ҳисобдан чиқаришдан зарар акс эттирилди.

Тара қиймати маҳсулот таннархига қачон киритилади?

Агар ташкилот маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида уни қадоқлаган бўлса, тара қийматини маҳсулот таннархиги киритинг ва уларни ишлаб чиқаришга топшириш пайтида ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинг.

Бунда бухгалтерия ёзувини амалга оширинг:

Дебет 2010, 2310 Кредит 1060, 2950

  • тара қиймати маҳсулотлар, товарлар таннархида ҳисобга олинди.

Агар маҳсулот омбор ёки савдо жойларида қадоқланган бўлса, тара қийматини реализация бўйича харажатлар таркибига киритинг.

Бунда бухгалтерия ёзувини амалга оширинг:

Дебет 9410 Кредит 1060, 2950

  • тара қиймати маҳсулотлар, товарлар реализацияси бўйича харажатларда ҳисобга олинди.

Қайтарилмайдиган тара қандай ҳисобга олинади?

Қайтарилмайдиган тарани алоҳида ҳисобга олманг, чунки етказиб берувчи уни ушбу тарада келиб тушган товарлар, материаллар қийматига киритади ёки реализация бўйича харажатларда ҳисобга олади.

Бироқ агар ташкилот тарадан ўз фаолиятида фойдаланишни ёки сотишни режалаштирган бўлса, ташкилотнинг бошқа даромадлари таркибида бозор нархида ҳисобга олиш керак.

Бозор нархини ушбу тарани сотишдан олиниши мумкин бўлган суммадан келиб чиқиб аниқланг (4-сон БҲМС 3-банди). Тарани ушбу тарада келиб тушган материаллар, товарларни кирим қилиш пайтида ҳисобга олинг.

Бунда бухгалтерия ёзувини амалга оширинг:

Дебет 1060 2950 Кредит 9390 «Бошқа операцион харажатлар»

  • ташкилот қийматини тўламайдиган тара кирим қилинди.

Харидорда (мол олувчида) қайтариладиган тара ҳисоби

Тара билан операциялар, шунингдек, тарани таъмирлаш ва ишлаб чиқишга мўлжалланган материаллар ва қисмларнинг мавжудлиги ва ҳаракатини қуйидагилар акс эттиради:

  • 1060 «Идишлар ва идишбоп материаллар» счётида барча корхоналар, савдо фаолияти ва умумий овқатланиш билан шуғулланувчи корхоналар бундан мустасно;

  • 2950 «Товар билан банд ва бўш идишлар» счётида савдо фаолияти ва умумий овқатланиш билан шуғулланувчи корхоналар (21-сонли БҲМСнинг 96,149-бандлари).

Қайтариладиган тарани реализация қилинадиган маҳсулот қийматига киритманг. Унинг қийматини етказиб берувчи материаллар ва товарларни етказиб бериш бошланғич ҳужжатларида алоҳида сатр билан, унга қадоқланган маҳсулотлар, товарларнинг сотиш нархини киритмаган ҳолда кўрсатиши керак.

Материалар, товарлар, маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисидаги шартномада тарани қайтариш мажбуриятини таъминлаш учун ташкилот гаров киритиши кераклиги кўзда тутилиши мумкин. Ушбу ҳолатда келиб тушган тарани 002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар» балансдан ташқари счётида шартномада белгиланган гаров суммаси бўйича ҳисобга олинг. Тара учун гаровни ўтказишда бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг:

Дебет 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» Кредит 5110

  • тарани қайтариш мажбуриятини таъминлаш учун гаров суммаси ўттказилди;

Дебет 002

  • балансдан ташқарида қайтариладиган тара қиймати акс эттирилди;

Етказиб берувчига таранинг қайтарилишини бухгалтерия ёзувлари билан акс эттиринг:

Кредит 002

  • материаллар, товарлар етказиб берувчисига қайтариладиган тара қайтарилди.

Етказиб берувчидан маблағларнинг келиб тушишида бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг:

Дебет 5110 Кредит 4890

  • гаров суммаси қайтарилди;

Тара қайтарилмаса, харидорда қандай ёзувлар берилади?

Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:

Кредит 002

  • балансга кирим қилишда қайтарилмаган тара қиймати ҳисобдан чиқарилди;

Дебет 2950 1060 Кредит 6010

  • тара тўловчилар учун ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда, қиймати бўйича кирим қилинди;

Дебет 4410 Кредит 6010

  • ҚҚС тўловчиларда, етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси асосида сотиб олинган тара бўйича ҚҚС ҳисобга олинди;

Дебет 6410 Кредит 4410

  • ҚҚС тўловчиларда сотиб олинган тара бўйича ҚҚС ҳисобга олинди;

Дебет 6010 Кредит 4890

  • Гаров суммаси ҳисобга олинди.

Материалларнинг келиб тушиши қайси счётларда акс этади?

Материалларнинг келиб тушишини 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи счётлари бўйича ҳар бир ҳисоб бирлигининг ҳақиқий таннархи бўйича акс эттиринг (Счётлар режасига йўриқнома). 1000 гуруҳи счётлари бўйича аналитик ҳисобни материалларни сақлаш жойлари ва уларнинг алоҳида номлари, турлари, навлари, ўлчамлари бўйича юритнг.

Ушбу гуруҳга қуйидагилар киради:

  • 1010 «хомашё ва материаллар»;

  • 1020 «сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар»;

  • 1030 «ёқилғи»;

  • 1040 «эҳтиёт қисмлар»;

  • 1050 «қурилиш материаллари»;

  • 1060 «идиш ва идишбоп материаллар»;

  • 1070 «четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»;

  • 1080 «инвентарь и хўжалик жиҳозлари»;

  • 1090 «бошқа материаллар».

Материалларнинг келиб тушишини бухгалтерия ҳисобида ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 1010-1090 Кредит 6010

  • транспорт-тайёрлов харажатларини ҳисобга олган ҳолда, материалларнинг ҳақиқий таннархи бўйича келиб тушиши акс эттирилди;

Материалларни ҳисоб нархи бўйича кирим қилиш

Материалларнинг ҳисоб нархи бўйича келиб тушишини қуйидаги ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 1510 Кредит 6010

  • етказиб берувчи билан шартномада ёки бошқа ҳужжатларда кўзда тутилган баҳо бўйича материалларнинг харид нархи акс эттирилди;

Дебет 1510 Кредит 6010

  • транспорт-тайёрлов ва бошқа ўхшаш харажатлар материалларнинг ҳақиқий таннархида ҳисобга олинди;

Дебет 1010-1090 Кредит 1510

  • материаллар ҳисоб нархи бўйича кирим қилинди.

Ҳисоб нархи ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги оғишлар (1610)

Ҳисоб нархи ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги оғишни бухгалтерия ёзувлари билан акс эттиринг:

Дебет 1610 Кредит 1510

  • оғиш – материалларнинг ҳақиқиий таннархининг уларнинг ҳисоб нархидан ошиб кетиши акс эттирилди;

Дебет 1510 Кредит 1610

  • оғиш – материалларнинг ҳақиқий таннархини уларнинг исоб нархидан пасайиши акс эттирилди.

ҳисобот ойи охирида 1610 ҳисобварағи бўйича сальдо:

Дебетли – ишлаб чиқаришга чиқарилган ва сотилган материалларнинг қийматига мутаносиб равишда сарфланган материалларни қисобдан чиқарадиган ҳисобварақлар ҳисобдан чиқарилади.

Кредитли – ишлаб чиқаришга чиқарилган ва сотилган материалларнинг қийматига мутаносиб равишда сарфланган материалларни ҳисобдан чиқарадиган ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда, ҳисобот ойи охирида тўлирланади

Агар кераксиз, ортиқча материалларни четга сотаётган бўлсангиз, у ҳолда ушбу материалларга тегишли оғишлар суммасини бухгалтерия ёзуви билан ҳисобдан чиқаринг:

Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» Кредит 1610.

Бўнак ҳисобига келиб тушган материаллар

Материалларни ҳақиқий таннархи бўйича бўнак сифатида келиб тушишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак

Бўнак сифатида материалларнинг келиб тушишини қуйидагича акс эттиринг:

Дебет 4310 Кредит 5110

  • етказиб берувчига бўнак тўлови акс эттирилди;

Дебет 1010-1090 Кредит 6010

  • материалларнинг келиб тушиши акс эттирилди;

Дебет 6010 Кредит 4310

  • етказиб берувчига ўтказилган бўнак исобга олинди;

Дебет 6010 Кредит 5110

  • етказиб берувчига арзни тўлаш акс эттирилди.

Масъул сақлашга олинган материаллар (002-счёт)

Материалларни ўз мулкингизга эмас, балки ватинча олганингизда, уларнинг келиб тушишини 002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар» балансдан ташқари ҳисобварағида акс эттиринг. Масалан, етказиб берувчига қайтарилиши керак бўлган кўп марта ишлатиладиган идишларнинг келиб тушишини шундай акс эттириш мумкин.

Ушбу ҳолатда материалларни шартномада кўрсатилган қиймати бўйича акс эттиринг. Уларни ҳақиқий таннархи бўйича акс эттириш талаб қилинмайди, ахир бу материаллар сизга тегишли эмас. Материалларни масъул сақлашга келиб тушишини қуйидагича акс эттиринг:

Дебет 002

  • маериалларнинг масъул салашга келиб тушиши акс эттирилди.

Текин олинган материаллар қандай ҳисобга олинади?

Бухгалтерия ҳисобида материалларни текин келиб тушишини ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 1010-1090 (1510) Кредит 8530 «Текин олинган мулк»

  • текин келиб тушган материаллар ҳисобга олинди.

8530 «Текин олинган мулк» ҳисобварақ мулкни текин олишда захира капиталининг шаклланган қисми бўйича маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган (21-сонли БҲМСнинг 357-банди).

Текин олинган мулк қиймати захира капиталига киритилади, яъни ташкилот мулкини шакллантириш манбаи ҳисобланади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси).

Текин олинган асосий воситалар корхонанинг ўз капиталини оширади. Аммо улардан кейинчалик ишлаб чиқаришда фойдаланиш ёки ҳақ эвазига реализация қилишда 8530 счётидан маблағларни ҳисобдан чиқарманг.

8530 счётидаги маблағлар фақат корхона тугатилган ҳолларда ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бу ҳолда 8530 счёти бўйича сальдо иштирокчилар ўртасида уларнинг ташкилотнинг устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланиши ва бухгалтерия ҳисобида ёзувлар билан акс эттирилиши керак:

Дебет 8530 Кредит 6610

  • корхона тугатилганда таъсисчилар, иштирокчиларга захира капитали ҳисобидан дивидендлар ҳисобланди.

Бундай тартиб Счётлар режасига йўриқномада белгиланган.

Текин олинган мулкдан даромадни ҳисобда фақат ҳисобланган фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқларнинг умумий суммаси таркибида акс эттиринг.

Текин олинган материаллар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга қабул қилманг. Истисно – олувчи улар учун ҚҚС тўлаган ҳолатлар (СК 267-моддаси).

Дебет 9820 Кредит 6400

текин олинган мулк қийматидан ҳисобланган фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ суммаси акс эттирилди.

«Альфа» МЧЖ – айланмадан солиқ тўловчи бозор нархи 1 000 000 сўм бўлган материалларни текин олди. Ташкилот материалларни 1010 счётида, 1510 ва 1610 счётларидан фойдаланмаган ҳолда ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобга олади.

«Альфа» бухгалтерия бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувларни амалга оширди:

Дебет 1010 Кредит 8530

  • 1 000 000 сўм — материалларнинг бозор нархида келиб тушиши акс эттирилди;

Дебет 2010 Кредит 1010

  • 1 000 000 сўм — материаллар ишлаб чиқаришга чиқарилди;

Дебет 9820 Кредит 6410

  • 40 000 сўм — текин олинган мулк қийматидан ҳисобланган айланмадан олинадиган солиқ суммаси акс эттирилди.

Устав капиталига ҳисса сифатида келиб тушган материаллар

Материалларни устав капиталига ҳисса сифатида келиб тушишини ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 1000 (1510) Кредит 4610

  • материаллар устав капиталига ҳисса сифатида олинди.

Ўз ишлаб чиқариш материаллари ва тайёр маҳсулотдан фойдаланиш

Агар барча тайёр маҳсулотлардан материаллар сифатида фойдалансангиз, у ҳолда 2810 «Тайёр маҳсулот» счётига киритиш шарт эмас, балки уларни дарҳол 1000 «Материаллар» счётига кирим қилиш мумкин. Бундай тартиб Счётлар режасига йўриқномада кўзда тутилган. Агар ушбу вариантни танласангиз, уни бухгалтерия мақсадлари учун ҳисоб сиёсатида белгилаш керак.

Ўз кучи билан тайёрланган маҳсулотларнинг келиб тушишини ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 1010-1090 (1510) Кредит 2010, 2310

  • ўз кучи билан ишлаб чиқарилган материаллар омборга келиб тушди.

Бундай тартиб 21-сонли БҲМСда кўзда тутилган (1000, 2010, 2310 ҳисобварақлари).

Асосий воситалар тугатилишидан олинган материаллар

АВ тугатилишидан материалларнинг келиб тушишини ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 1010-1090 (1510) Кредит 9210

  • асосий воситаларнинг тугатилишидан бозор нархида материаллар келиб тушди.

Бундай тартиб Ҳисобварақлар режасига йўриқномада белгиланган.

Бузилган материаллар ва камомадлар қандай ҳисобдан чиқарилади?

Агар ташкилот бузилган материалларни арзонлаштиришни режалаштирса, у ҳолда ҳисобда ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 1000 «Материаллар».

Бухгалтерия ҳисобида фойдаланиш ёки сотиш мумкин бўлмаган ТМҚ бузилишидан кўрилган зарарларни ҳисобдан чиқариш тартиби айбдор шахсларнинг аниқланган ёки аниқланмаганлиги, ёхуд бузилиш сабаби – форс мажор ҳолатлар эканига боғлиқ.

Агар айбдор шаслар аниқланса, бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» Кредит 1000 «Материаллар»

  • материалларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилди;

Дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» Кредит 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» — айбдор шахснинг зарарни қоплаш бўйича мажбурияти акс эттирилди.

Агар етишмаётган материалларнинг бозор нархи уларнинг ҳақиқий қийматидан юқори бўлса, ёзувлар қуйидагича бўлади:

Дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» Кредит 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» — айбдор шахсдан ундирилиши шарт бўлган материалларнинг бозор нархи ва ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилди.

Агар етишмаётган материалларнинг бозор нархи уларнинг ҳақиқий нархидан паст бўлса, ёзувлар қуйидагича:

Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» — айбдор шахсдан ундирилиши шарт бўлган материалларнинг бозор нархи ва ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилди

Агар айбдор шахслар аниқланмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» Кредит 1000 «Материаллар» — материалларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилди;

Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» — камомад ҳисобдан чиқарилишидан зарар акс эттирилди.

Агар товарнинг бузилишига табиий офатлар сабаб бўлган бўлса, у ҳолда бузилган товарларнинг қийматини баланс қиймати бўйича ҳисобот йили зарарлари таркибида ҳисобга олинг. Бунда қуйидаги ёзувларни амалга оширинг:

Дебет 9720 «Фавқулодда зарарлар» Кредит 1000 «Материаллар» — материалларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилди.

Четдан тақдим этилган хомашёни қайта ишлаш (давалческий хомашё)

Буюртмачи материалларни қайта ишлашга топширишни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиради:

ДебетКредит
Четдан тақдим этилган хомашёни топшириш10701000
Аванс ижрочига – қайта ишловчига ўтказилди4310, 43305110
Ўтказилган материаллар қиймати ишлаб чиқариш харажатлари учун ҳисобдан чиқарилди2010, 2310 ва ҳкз1070
Ижрочи томонидан бажарилган ишлар, хизматларнинг қиймати ишлаб чиқариш харажатлари учун ҳисобдан чиқарилди2010, 2310 и др6010
Қайта ишланган материалларни қайтариш10001070
Ижрочи томонидан бажарилган ишларнинг (хизматларнинг) қиймати, агар олинган маҳсулот буюртмачининг омборига келиб тушса, ҳисобдан чиқарилади10006010
ҚҚС тўловчилар учун иш, қайта ишлаш хизматлари қийматидан ҚҚСни ҳисобга олиш, бундан ҚҚСни тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган ҚҚС тўловчилар мустасно4400640060104400
Авансни ҳисобга олиш6010, 69904310, 4330
Ижрочига қарз тўланди6010, 69905110
Қайта ишлаш жараёнида фойдаланилмаган ва ижрочи томонидан қайтарилган материаллар кирим қилинди10001070

Ижрочи четдан етказиб берилган хомашёнинг келиб тушишини бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттиради:

ДебетКредит
Қайта ишлаш учун четдан тақдим этилган хомашё ва материаллар кирим қилинди003
Буюртмачидан аванс олинди51106310
Четдан тақдим этилган хомашё бўйича харажатлар акс эттирилган2010, 2310 ва ҳкз0200, 0500, 1000 (ижрочининг ўз материаллари),2110, 6710, 6520 ва ҳкз
Қайта ишланган маҳсулотни буюртмачига қайтариш003
Қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлардан тушган даромад акс эттирилган40109030
ҚҚС тўловчилар учун ҚҚС ҳисоблаш40106410
Қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар, хизматлар таннархи ҳисобдан чиқарилди91302010, 2310 ва ҳкз
Олинган аванс ҳисобга олинди63104010
Бажарилган ишлар учун ижрочидан қарздорлик олинди51104010
Четдан тақдим этилган хомашёни қайта ишлаш бўйича харажатлар ҳисоблари
2000 Агар четдан тақдим этилган хомашёни қайта ишлаш асосий фаолият тури бўлса2300 Агар четдан тақдим этилган хомашёни қайта ишлаш қўшимча фаолият тури бўлса2700 Агар четдан тақдим этилган хомашё хизмат кўрсатувчилар хўжаликлар томонидан қайта ишланса

Материалларни сотиш қандай расмийлаштирилади?

ҚҚС тўлайдиган корхоналар учун ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда олди-сотди шартномаси асосида материалларни бозор нархида сотинг. Бухгалтерия ҳисобида материаллар сотилишини 9220 “Бошқа активларни чиқариб юбориш” ҳисобидан фойдаланган ҳолда бошқа активларни сотиш сифатида акс эттиринг.

Бухгалтерия ҳисобида материалларни сотиш билан боғлиқ даромад ва харажатларни акс эттириш бўйича ёзувларни қуйидагилар асосида бажаринг:

  • М-15 шакли юкхати;

  • ажратилган ҚҚС билан ҳисобварақ-фактура;

  • харидордан ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари.

Корхонада материалларни ҳисобга олиш усулига қараб, уларни сотишда қуйидаги ҳисоблардан фойдаланинг:

  • 1000 “Материаллар”;

  • 1610 “Материаллар қийматида оғиш”.

Сотиладиган материаллар таннархини сотишдан олинган даромад тан олинган ҳисобот даврида харажат сифатида белгиланг.

Материалларни сотишда молиявий натижани, яъни корхонанинг уларни сотишдан олган фойда ёки зарарини аниқланг. Қуйидаги формула бўйича молиявий натижани аниқланг:

Молиявий натижа=Сотишдан тушган даромадМатериалларнинг баланс қийматиЭгри солиқлар

Четда материалларни сотишда ёзувлар:

ДебетКредит
Материалларнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариш9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”1000 “Материаллар”1610 “Материаллар қийматида оғиш”
Материалларни сотиш4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олиш учун ҳисоблар”9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”
ҚҚС ҳисоблаш9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”6400 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз”
Материалларни сотишдан тушган фойдани акс эттириш9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”9320 “Бошқа активлар чиқиб кетишидан фойда”
Материалларни сотишдан тушган зарарни акс эттириш9430 “Бошқа операцион харажатлар”9220“Бошқа активлар чиқиб кетиши”

Устав фондига улуш ҳисобига материалларни ўтказиш

УФдаги улуш ҳисобига материалларни ўтказишда 4-сонли БҲМС 59-бандига мувофиқ ушбу операция бўйича молиявий натижани ҳисоблаб чиқинг.

Молиявий натижа=Улушни баҳолашЎтказиладиган материалларнинг амалдаги қиймати

Ижобий молиявий натижа — фойдани 9320 “Бошқа активлар чиқиб кетишидан фойда” ҳисоби кредити бўйича акс эттиринг, манфий молиявий натижа — зарар —9430 “Бошқа операцион харажатлар” ҳисобварағи дебети бўйича.

Қуйидаги ёзувларни ёзамиз:

Дебет 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” Кредит 1000 “Материаллар”

  • материалларнинг амалдаги қийматини ҳисобдан чиқарамиз;

Дебет 0600 “Узоқ муддатли инвестициялар” Кредит 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”

  • УФдаги улушни баҳолаш қиймати бўйича материаллар билан акс эттирамиз;

Дебет 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” Кредит 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз”

  • ҚҚСни ҳисоблаймиз;

Дебет 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” Кредит 9320 “Бошқа активлар чиқиб кетишидан фойда”

  • материалларнинг амалдаги қиймати ва улуш қиймати ўртасидаги ижобий фарқни — фойдани акс эттирамиз;

Дебет 9430 “Бошқа операцион харажатлар” Кредит 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”

  • материалларнинг амалдаги қиймати ва улуш қиймати ўртасидаги манфий фарқни — зарарни акс эттирамиз.

Материалларни бепул (текинга) ўтказиш

Молиявий натижа, яъни материалларни бепул ўтказишда корхона олган фойда ёки кўрган зарарни қуйидаги формула бўйича аниқланг:

Молиявий натижа=Материаллар чиқиб кетишидан кўрилган даромадМатериалларнинг баланс қийматиЭгри солиқлар (материаллар чиқиб кетиши билан боғлиқ)

Қоидага кўра бухгалтерия ҳисобида материалларни бепул ўтказишдан даромад келиб чиқмайди.

Бунда қуйидаги ёзувларни ёзинг:

Дебет 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” Кредит 1000 “Материаллар”

  • бепул ўтказилган материаллар қиймати ҳисобдан чиқарилди;

Дебет 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” Кредит 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз”

  • бепул ўтказилган материаллар қиймати (тўловчилардан) ҚҚС ёзилди;

Дебет 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олиш учун ҳисоблар” Кредит 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”

  • материалларнинг бепул ўтказилиши акс эттирилган.

Дебет 9430 “Бошқа операцион харажатлар” Кредит 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олиш учун ҳисоблар”

  • материалларнинг бепул ўтказишдан кўрилган зарар ҳисобдан чиқарилди.

Чиқиб кетаётган таъсисчига улуш ҳисобига материаллар бериш

Бухгалтерия ҳисобида нафақага чиқиб кетаётган таъсисчининг улушини тўлаш бўйича материалларни ўтказишни уларни сотиш сифатида акс эттиринг, яъни материалларни корхона балансидан ҳисобдан чиқаринг.

Таъсисчи ёки иштирокчи чиқиб кетаётганда материаллар чиқиб кетишини ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушига кўра қарз” Кредит 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”

  • улушга ҳақ тўлашни материаллар билан акс эттирамиз.

6620 дебети бўйича чиқиб кетаётган таъсисчининг қарз миқдорини унинг улушига кўра акс эттирамиз, 9220 кредити бўйича эса материаллар қиймати миқдорини акс эттирамиз.

Дебет 9220 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушига кўра қарз” Кредит 1000 “Материаллар”

  • ўтказиладиган материаллар таннархини ҳисобдан чиқарамиз.

Агар материалларнинг қиймати қарз миқдоридан ошса, чиқиб кетаётган таъсисчи фарқни қайтаради. Бунда бухгалтер қуйидаги ёзувни киритади:

Дебет 4890 “Бошқа дебиторлар қарзи” Кредит 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”

  • чиқиб кетаётган таъсисчига фарқни қайтариш суммасини акс эттирамиз;

Дебет 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” Кредит 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз”

  • ўтказиладиган материалларнинг дастлабки улушдан ошадиган қийматидан ҚҚС ҳисобланишини акс эттирамиз.

Қуйидаги формуладан бўйича молиявий натижани, яъни корхона ушбу операциядан оладиган фойда ёки зарарни аниқланг:

Молиявий натижа=Материаллар, шу жумладан ҚҚС ўтказиладиган қийматМатериалларнинг баланс қийматиМатериаллар чиқиб кетиши билан боғлиқ эгри солиқлар

Материалларни ўтказишда олинган фойдани қуйидаги ёзув билан акс эттиринг: Дебет 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” Кредит 9320 “Бошқа активлар чиқиб кетишидан фойда”

Материалларни ўтказишда кўрилган зарарни қуйидаги ёзув билан акс эттиринг: Дебет 9430 “Бошқа операцион харажатлар” Кредит 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”.

Материаллар омбордан чиқарилганда қандай ёзувлар берилади?

Омборда материаллар учун омборчи ёки омбор мудири жавоб беради, улар 1000 гуруҳ счётларида ҳисобга олади. Материаллар омбордан чиқиб кетганда вазият ўзгаради: ҳисоб ва масъул шахс ўзгаради.

Дастлаб сотиб олинган материаллар қаерга юборилиши мумкинлигини аниқланг. Улар:

  • маҳсулот ишлаб чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилиши;

  • ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча сарфланадиган материал бўлиши;

  • тайёр маҳсулотларни қадоқлаш функциясини бажариши;

  • бошқарув жараёнида маъмурият эҳтиёжлари учун фойдаланилиши;

  • фойдаланишдан чиқариладиган асосий воситаларни тугатишга кўмаклашиши;

  • янги асосий воситаларни қуриш учун фойдаланилиши мумкин ва ҳоказо.

Материаллар омбордан қандай эҳтиёжлар учун чиқарилиши материалларни ҳисобдан чиқариш бўйича бухгалтерия ёзувлари эҳтиёжларга боғлиқ:

Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” Кредит 1000

  • маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё чиқарилди;

Дебет 2310 “Қўшимча ишлаб чиқариш” Кредит 1000

  • материаллар таъмирлаш цехига чиқарилди;

Дебет 2510 “Умумишлаб чиқариш харажатлари” Кредит 1000

  • цехга хизмат кўрсатувчи фаррошга латта ва қўлқоп чиқарилди;

Дебет 9420 “Маъмурий харажатлар” Кредит 1000

  • бухгалтерга офис техникаси учун қоғоз берилди;

Дебет 9410 “Сотиш бўйича харажатлар” Кредит 1000

  • тайёр маҳсулотни қадоқлаш учун идиш берилди;

Дебет 9430 “Бошқа операцион харажатлар” Кредит 1000 — асосий воситани тугатиш учун материаллар чиқарилди;

Дебет 0800 “Капитал маблағлар” Кредит 1000

  • капитал маблағларни амалга оширишда материаллар чиқарилди;

Дебет 2610 “Ишлаб чиқаришда брак” Кредит 1000

  • бракни тузатиш учун материаллар чиқарилди;

Дебет 2710 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар” Кредит 1000

  • хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун материаллар чиқарилди.

Одатда бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ўз мақсади бўйича дарҳол ишлатилган материаллар учун чиқарилади, демак Дебет 2010, 2510, 2610 Кредит 1000 ёзувлари билан бирга келади.

Омбордан чиқарилган, лекин ишлатилмаган материалларни фойда солиғи бўйича на бухгалтерия ҳисобида, на солиқ ҳисобида жорий ойнинг харажатлари сифатида ҳисобга олманг.

Бундай вазиятларда материалларни омбордан ишлаб чиқариш бўлимига чиқарилишини 1000 счётига алоҳида субсчётдан, масалан, **“Цехдаги материаллар”**дан фойдаланган ҳолда ички кўчириш сифатида акс эттиринг. Ойнинг охирида яна бир ҳужжат – материаллар харажати тўғрисидаги далолатномани тузинг, унда материаллар сарфланиши йўналиши кўриниб туради. Ва шу пайтда материаллар ҳисобдан чиқарилади.

Табиий йўқотиш доирасидаги камомад ва йўқотишлар

Ишлаб чиқариш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган моддий бойликларнинг йўқотилиши ва камомади тегишли равишда маҳсулотлар, ишлар, хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархига ва бошқа операцион харажатларга киритилади (п.п. 1.1.8. ва 2.3.15.2. Харажатлар таркиби тўғрисидаги низом).

Бухгалтерия ҳисобида улар қуйидаги тартибда акс эттирилади:

Дебет 2000, 2100,2300, 2500, 2700, 9430 Кредит 5910 “Қимматликлар бузилишидан камомад ва йўқотиш”.

Қарз шартномаси бўйича материалларни ўтказиш

Қарз шартномаси бўйича материаллар корхона ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади:

  • номенклатура бўйича;

  • амалдаги таннарх.

Бухгалтерия ҳисобида материалларни қарз сифатида чиқариш бўйича операцияларни акс эттириш учун 5830 “Берилган қисқа муддатли қарзлар” счётидан фойдаланинг.

Қарз сифатида ўтказилган материалларга эгалик ҳуқуқи қарз олувчига ўтади. ТМҚ бухгалтерия ҳисобида қарз берувчи сотишга ўхшаш тарзда балансдан ҳисобдан чиқаради, қарз олувчи эса уларни балансга кирим қилади.

Материалларни ўтказишда молиявий натижани, яъни корхона ушбу операция натижасида оладиган фойда ёки зарарни аниқланг. Буни қуйидаги формуладан фойдаланиб аниқлаймиз:

Молиявий натижа=Материаллар чиқиб кетишидан кўрилган даромадМатериалларнинг баланс қийматиМатериаллар чиқиб кетиши билан боғлиқ эгри солиқлар

Бу 4-сонли БҲМС 59-бандида белгиланган.

Бухгалтерия ҳисобида қарз шартномаси бўйича материалларнинг ўтказилишини уларни сотиш сифатида акс эттиринг, яъни қарз берувчи материалларни балансдан ҳисобдан чиқаради ва қарз олувчи уларни балансга кирим қилади.

Қарз шартномаси бўйича чиқиб кетаётган материалларнинг баланс қийматини, шунингдек, бу билан боғлиқ харажатларни 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” счётининг дебети бўйича ҳисобда акс эттиринг (21-сонли БҲМС 393-банди).

Ушбу счёт бўйича дебет сальдоси — зарарни 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига ҳисобдан чиқаринг, кредит сальдоси — фойдани эса 9320 “Бошқа активлар чиқиб кетишидан фойда” счёти кредитига ҳисобдан чиқаринг.

Материалларни ўз таннархи, баланс қиймати бўйича ўтказишда ушбу операция бўйича фойда юзага келмайди.

Берилган қарзни харажатларда, унинг қайтарилишини эса даромадларда ҳисобламанг. Қарз берувчи фақат ҳисобланган фоизларни даромадларда ҳисобга олади.

Материалларни қарз сифатида ўтказишни қуйидаги ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” Кредит 1000 “Материаллар”

  • ўтказиладиган материаллар баланс қиймати ҳисобдан чиқарилади;

Дебет 5830 “Берилган қисқа муддатли қарзлар” Кредит 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши”

  • материаллар ўтказилиши қар сифатида акс эттирилади;

Дебет 9220 “Бошқа активлар чиқиб кетиши” Кредит 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз”

  • ҚҚС ёзилиши акс эттирилади.

Қарзни қайтаришда материаллар тушишини қуйидаги ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 1000 “Материаллар” Кредит 5830 “Берилган қисқа муддатли қарзлар”

  • қарз олувчи томонидан материаллар қайтарилиши акс эттирилади;

Дебет 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари” Кредит 5830 “Берилган қисқа муддатли қарзлар”

  • қайтарилган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилади.

Қарз бўйича фоизларни ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 4830 “Олиш учун фоизлар” Кредит 9530 “Фоизлар шаклида даромадлар”

  • қарз бўйича олиш учун фоизлар ҳисобланди;

Дебет 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар” Кредит 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз” Дебет 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз” Кредит 4830 “Олиш учун фоизлар”

  • тўлов манбасида ушлаб қолинган солиқ суммаси акс эттирилган;

Дебет 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” Кредит 4830 “Олиш учун фоизлар”

  • қарз олувчидан фоизлар олинди.

Ёқилғи ва ёқилғи-мойлаш материаллари (ЙОММ) ҳисоби

Ёқилғи ҳисобини “Товар-моддий захиралар” 4-сонли БҲМС га мувофиқ юритинг (рўйхат рақами 3259, 30.06.2020). Ёқилғини 1030 “Ёқилғи” счётида ҳисобга олинг.

Ёқилғи таркибига қуйидагилар киритилган:

  • нефть маҳсулотлари;

  • ёқилғи-мойлаш материаллари (ЁММ): нефть, бензин, керосин, дизел ёқилғиси, мой ва ҳоказо;

  • қаттиқ ёқилғи: кўмир, ўтин ва ҳоказолар;

  • газсимон ёқилғи: газ ва газолин;

  • ишлаб чиқариш чиқиндилари ва қаттиқ ёқилғи сифатида фойдаланиладиган иккиламчи моддий қимматликлар.

ЁММ бухгалтерия ҳисоби қуйидаги кўринишда бўлади:

Хўжалик операциясини таъминлашҲисобварақларнинг бошғланиши
ДебетКредит
Юкхати ва етказиб берувчи ҳисобварақ-фактураси асосида ЁММ харид қийматини акс эттириш1030 “Ёқилғи”6010“Етказиб берувчилар ва пудратчиларга ҳақ тўлаш учун ҳисобварақлар”
Харид қилинган ЁММ бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш (ҚҚС тўловчилар учун)4410“Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)”6410“Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)”6010“Етказиб берувчилар ва пудратчиларга ҳақ тўлаш учун ҳисобварақлар”4410“Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)”
ЁММни асосий, қўшимча корхоналар эҳтиёжлари, умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик мақсадлари, маъмурий харажатлар ва сотиш бўйича харажатлар учун ҳисобдан чиқариш2010“Асосий ишлаб чиқариш”2310“Қўшимча ишлаб чиқариш”2510 “Умумишлаб чиқариш харажатлари”9420 “Маъмурий харажатлар”9410“Сотиш бўйича харажатлар”1030 “Ёқилғи”

Инвентар ва хўжалик буюмлари қандай ҳисобга олинади?

Бухгалтерия ҳисобида инвентарь ва хўжалик буюмлари билан операцияларни қуйидаги ёзувлар билан акс эттиринг:

Дебет 1080 Кредит 6010

  • инвентарь ва хўжалик буюмлари келиб тушиши.

ҚҚС тўловчилар сотиб олинган инвентарь ва хўжалик буюмлари бўйича солиқ миқдорини ҳисобга қабул қилади.

Дебет 4410 Кредит 6010 Дебет 6410 Кредит 4410

  • ҚҚСни ҳисобга олиш.

Дебет 2000, 2310, 2510, 2710, 9400 Кредит 1080

  • фойдаланишга ўтказишда инвентарь ва хўжалик буюмлари қийматини дарҳол ҳисобдан чиқариш.

Инвентарь ва хўжалик буюмлари фойдаланиш учун берилган ва харажатларга ҳисобга чиқарилгандан кейин уларнинг қийматини 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик буюмлари” балансдан ташқари счётида улардан фойдаланиш жойи кесимида ҳисобга олинг

Дебет 014

  • фойдаланишга топширишда инвентарь ва хўжалик буюмлари қиймати ҳисобга олинди

Инвентарь ва хўжалик буюмларининг фойдаланиш муддати тугагач, уларни корхона балансдан ташқари ҳисобидан қуйидаги ёзув билан ҳисобдан чиқаринг:

Кредит 014

  • фойдаланиш муддати тугагач, инвентарь ва хўжалик буюмлари қиймати ҳисобдан чиқарилди.

Инвентарь ва хўжалик буюмлари қийматини муддати ўтган харажатларга ҳисобдан чиқаришни 3290 “Бошқа муддати ўтган харажатлар” ҳисобварағида қуйидаги ёзувлар билан ҳисобга олинг:

Дебет 3290 Кредит 1080

  • инвентарь ва хўжалик буюмлари қиймати муддати ўтган харажатларга киритилди

Дебет 2000, 2310, 2510, 2710, 9400 Кредит 3290

  • танланган усулга қараб харажатлар моддалари бўйича муддати ўтган харажатлар ҳисобдан чиқарилди.

Хулоса

ТМҚ ҳисобидаги асосий қоида оддий: ҳар бир ҳаракат — кирим, ички ўтказма, чиқим, камомад — ўз ҳужжатига ва ўз ёзувига эга бўлиши керак. Қайтариладиган тара ва давалческий хомашё балансдан ташқарида юритилади, оғишлар эса 1610-счётда тўпланади ва ой охирида тақсимланади.

Keeping платформасида омбор операциялари, материаллар ҳаракати ва улар бўйича ҳисоботлар бир тизимда юритилади — кирим ва чиқим ҳужжатлари автоматик шакллантирилади.

Keeping платформасини 1 ой бепул синаб кўринг ва ТМҚ ҳисобини тартибга солинг.


Бухгалтерияни янгича юритишга тайёрмисиз?

У ҳолда ҳозироқ рўйхатдан ўтиб, 1 ой бепул синаб кўринг ва барча имкониятларни ўзингиз баҳоланг!

Биз билан боғланиш учун формани тўлдиринг

Мутахассисларимиз сиз билан тез орада боғланади ва барча саволларингизга жавоб беради.

Телефон

+998 88 301 84 84

Электрон почта

info@keeping.uz

Телеграм

@keepinguz

Манзил

Тошкент ш, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли 38/1

Маълумотларингизни юбориш орқали сиз Keeping Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.

🍪

Сайтимизни яхшилаш учун cookie-файллардан фойдаланамиз. Сайтдан фойдаланишни давом эттириш орқали сиз ушбу файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.