Биринчи ой бепул! Ҳозироқ ишни бошлаш.
Keeping logo Keeping
Янгиликларга қайтиш
Янгиланишлар

Архивлаш: Keepingда янги ҳимоя механизми.

Keeping'нинг "Архивлаш" бўлимида архивлаш санасини ўзгартириш энди SMS-тасдиқлаш коди орқали амалга оширилади.

2025-03-06

Архивлаш: Keepingда янги ҳимоя механизми.

Ҳурматли фойдаланувчилар! Keeping платформасининг "Архивлаш" бўлимида қўшимча хавфсизлик механизми жорий этилди. Эндиликда архивлаш санасини ўзгартириш жараёни тасдиқлаш коди орқали амалга оширилади.

Янги механизм қандай ишлайди?

Бунинг учун "Созламалар" менюсига ўтиб, "Архивлаш" бўлимини танлаш лозим. Очилган ойнада архивлаш учун йил ва ой киритилгандан сўнг, архивлаш учун масъул этиб белгиланган телефон рақамига SMS-хабарнома юборилади. SMS орқали юборилган тасдиқлаш кодини киритгандан кейин йил ва ой маълумотларини таҳрирлаш имконияти очилади.

"Сақлаш" тугмаси босилгач, тасдиқлаш учун яна бир SMS-код юборилади. Мазкур код киритилгандан сўнг архивлаш санаси танланган йил ва ойга ўзгартирилади.

Келгусида архивлаш санасини қайта ўзгартириш зарур бўлса, ушбу амалларни такрорлаш ва SMS орқали юборилган тасдиқлаш кодини киритиш талаб этилади.

Бу нега муҳим?

Мазкур янгилик маълумотлар хавфсизлигини янада кучайтириш ҳамда архивлаш жараёнлари устидан назоратни таъминлашга хизмат қилади. Икки босқичли SMS-тасдиқлаш тизими орқали архивлаш санасини фақат масъул шахснинг ўзи, унинг телефон рақамига юборилган кодни тасдиқлаш орқали ўзгартира олади — бу рухсатсиз ёки тасодифий ўзгартиришларнинг олдини олади.

Хулоса

Keeping жамоаси фойдаланувчилар маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш йўналишида ишларни изчил давом эттирмоқда. Архивлаш бўлимидаги янги ҳимоя механизми — шу йўлдаги навбатдаги қадам.

Савол ёки таклифларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиринг. Keeping платформасини ҳозироқ бепул синаб кўринг.

Бошқа янгиликлар

Keeping Silk Road Finance & Technology Форумда қатнашди
Тадбир

Keeping Silk Road Finance & Technology Форумда қатнашди

Тошкентда илк бор ўтказилган халқаро финтех форумида Keeping ўз стенди билан иштирок этди ва банклар билан ҳамкорлик музокараларини олиб борди.

2026-08-28

Keeping платформаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тақдим этилди
Ҳамкорлик

Keeping платформаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тақдим этилди

Keeping платформаси Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тақдим этилди — бухгалтерияни рақамлаштириш ва халқаро стандартларга ўтиш муҳокама қилинди.

2026-08-04

Keeping'да чексиз электрон ҳужжат алмашинуви энди мутлақо бепул
Янгиланишлар

Keeping'да чексиз электрон ҳужжат алмашинуви энди мутлақо бепул

Keeping'нинг барча тариф режаларида Hujjat.uz орқали электрон ҳужжатлар алмашинуви энди чексиз — аввалги ойига 30 та ҳужжат лимити бекор қилинди.

2026-07-29

Солиқ қарзи энди дебитордан ҳам ундирилиши мумкин: 121¹-модда амалиётда қандай ишламоқда
Янгиланишлар

Солиқ қарзи энди дебитордан ҳам ундирилиши мумкин: 121¹-модда амалиётда қандай ишламоқда

2026 йилдан солиқ органлари корхона қарзини унинг дебиторидан ундириши мумкин. Банк ҳисобингиздан пул ечиб олинмаслиги учун нима қилиш кераклигини билиб олинг.

2026-07-24

Бухгалтерияни янгича юритишга тайёрмисиз?

У ҳолда ҳозироқ рўйхатдан ўтиб, 1 ой бепул синаб кўринг ва барча имкониятларни ўзингиз баҳоланг!

Биз билан боғланиш учун формани тўлдиринг

Мутахассисларимиз сиз билан тез орада боғланади ва барча саволларингизга жавоб беради.

Телефон

+998 88 301 84 84

Электрон почта

info@keeping.uz

Телеграм

@keepinguz

Манзил

Тошкент ш, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли 38/1

Маълумотларингизни юбориш орқали сиз Keeping Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.

🍪

Сайтимизни яхшилаш учун cookie-файллардан фойдаланамиз. Сайтдан фойдаланишни давом эттириш орқали сиз ушбу файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.