Keeping платформаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тақдим этилди
Keeping платформаси Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тақдим этилди — бухгалтерияни рақамлаштириш ва халқаро стандартларга ўтиш муҳокама қилинди.
2026-08-04
61 марта ўқилди

Keeping платформасининг вакиллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида платформа тақдимотини ўтказиб, унинг функционал имкониятлари ҳамда бухгалтерия ҳисобини рақамлаштириш бўйича таклифларини тақдим этди.
Учрашув давомида вазирлик мутасаддилари бухгалтерия платформалари бўйича мазкур ташаббус билан биринчилардан бўлиб мурожаат қилинганини алоҳида таъкидлаб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бухгалтерия соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда янгиликлар бўйича ўз тавсияларини доимий равишда бериб боришда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Тақдимот жараёнида вазирлик мутасаддилари Keeping платформасининг имкониятларини ижобий баҳолаб, тизимни турли тоифадаги бизнес субъектлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини билдирдилар. Хусусан, кичик бизнес субъектлари платформанинг барча функционал имкониятларидан фойдаланишга эҳтиёж сезмаслигини инобатга олиб, улар учун соддалаштирилган ва мослаштирилган функционал ечимларни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Шу билан бирга, ўрта ва йирик бизнес вакиллари учун кенгайтирилган функционал имкониятларни сақлаб қолиш зарурлиги қайд этилди.
Тақдимот давомида бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш, электрон ҳужжатлар айланишини ташкил этиш, банк тизимлари билан интеграция қилиш, иш ҳақини ҳисоблаш жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек, сунъий интеллект (AI) технологиялари асосида бухгалтерия ҳужжатларини таҳлил қилиш имкониятлари юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, учрашувда вазирлик томонидан 2027-йилдан бошлаб Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш талаблари асосида босқичма-босқич трансформация қилиш ишлари амалга оширилаётгани маълум қилинди. Шу муносабат билан Keeping платформасини ҳам ушбу жараён билан уйғун равишда халқаро стандартларга мослаштириб бориш тавсия этилди.
Мутасаддилар платформани янада такомиллаштиришда ривожланган давлатлар тажрибасини, хусусан Буюк Британиянинг молиявий ҳисобот ва рақамли бухгалтерия тизимлари бўйича амалиётини ўрганиш ҳамда илғор ечимларни жорий этиш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида бухгалтерия ҳисобининг Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ трансформация қилиш жараёнида RealSoft компаниясини вазирликнинг мазкур йўналишдаги IT ҳамкорларидан бири сифатида жалб этиш юзасидан таклиф билдирилди. Ўз навбатида, компания мазкур ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, Keeping платформасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ҳамда барча зарур технологик ечимларни яратишда ёрдамга тайёр эканини билдирди.
Мазкур учрашув бухгалтерия ҳисоби соҳасини рақамлаштириш, халқаро стандартларга мос замонавий ечимларни жорий этиш ҳамда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилди.
Бухгалтерияни рақамлаштиришга қаратилган замонавий ечимни ўзингиз синаб кўрмоқчимисиз? Keeping платформасини бепул синаб кўринг.
Бошқа янгиликлар

Keeping Silk Road Finance & Technology Форумда қатнашди
Тошкентда илк бор ўтказилган халқаро финтех форумида Keeping ўз стенди билан иштирок этди ва банклар билан ҳамкорлик музокараларини олиб борди.
2026-08-28

Keeping'да чексиз электрон ҳужжат алмашинуви энди мутлақо бепул
Keeping'нинг барча тариф режаларида Hujjat.uz орқали электрон ҳужжатлар алмашинуви энди чексиз — аввалги ойига 30 та ҳужжат лимити бекор қилинди.
2026-07-29

Солиқ қарзи энди дебитордан ҳам ундирилиши мумкин: 121¹-модда амалиётда қандай ишламоқда
2026 йилдан солиқ органлари корхона қарзини унинг дебиторидан ундириши мумкин. Банк ҳисобингиздан пул ечиб олинмаслиги учун нима қилиш кераклигини билиб олинг.
2026-07-24

Keeping онлайн бухгалтерия платформаси ва ABCO Академияси ҳамкорликни йўлга қўйди!
Keeping онлайн бухгалтерия платформаси ва ABCO Academy of Finance ҳамкорлик шартномасини имзолади. Талабалар бухгалтерияни реал платформада амалий ўрганади.
2026-07-08
Бухгалтерияни янгича юритишга тайёрмисиз?
У ҳолда ҳозироқ рўйхатдан ўтиб, 1 ой бепул синаб кўринг ва барча имкониятларни ўзингиз баҳоланг!
Биз билан боғланиш учун формани тўлдиринг
Мутахассисларимиз сиз билан тез орада боғланади ва барча саволларингизга жавоб беради.
Телефон
+998 88 301 84 84
Электрон почта
info@keeping.uz
Телеграм
@keepinguzМанзил
Тошкент ш, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли 38/1