Биринчи ой бепул! Ҳозироқ ишни бошлаш.
Keeping logo Keeping
Янгиликларга қайтиш
Тадбир

Кeeping — «Келажак Бухгалтери 2026» конференциясининг расмий ҳамкори

Кeeping платформаси 25 июн 2026 йилда Тошкентда бўлиб ўтган «Келажак Бухгалтери 2026» V Амалий Бухгалтерия Конференциясининг расмий ҳамкори сифатида иштирок этди. Тадбирда 180 дан ортиқ мутахассис қатнашиб, RealSoft жамоаси рақамли трансформация ва платформанинг имкониятлари бўйича тақдимот ўтказди.

2026-06-25

Кeeping — «Келажак Бухгалтери 2026» конференциясининг расмий ҳамкори

25 июн 2026 йил, Тошкент — Кeeping платформаси «Келажак Бухгалтери 2026» — V Амалий Бухгалтерия Конференциясида расмий ҳамкор сифатида иштирок этди. Ушбу конференция Ўзбекистоннинг етакчи бухгалтерлари ва молия мутахассисларини бир майдонга тўплаган йиллик муҳим тадбирлардан бирига айланган.

Конференция ҳақида

«Келажак Бухгалтери 2026» — Ўзбекистондаги энг йирик амалий бухгалтерлик конференцияларидан бири бўлиб, бу йил бешинчи марта ўтказилди. 2026 йилги асосий мавзу «Йиллик бухгалтерия ҳисоботлари ва 2026 йилнинг барча талаблари» деб белгиланди.

Тадбирда 180 дан ортиқ иштирокчи ва 6 дан ортиқ спикер қатнашди. Муҳокама этилган асосий йўналишлар:

— 2026 йил солиқ ўзгаришлари ва йиллик бухгалтерия ҳисоботлари
Бухгалтерияни рақамлаштириш бўйича энг сўнгги замонавий ечимлар
— 2026 йилдан кучга кирган нафақа тўловларидаги янги қоидалар
— Бухгалтерия платформаларининг янги имкониятлари
— Бошқарув ҳисоби ва ички назорат

Кeeping жамоаси саҳнада

Keeping platformasining jamo a'zolari

RealSoft жамоасидан уч нафар мутахассис спикер сифатида иштирок этди.

Фахриддин Давлатбаевич, RealSoft бош бухгалтери ва 14 йиллик тажрибага эга профессионал бухгалтер, ҳамда Кeeping лойиҳасининг маркетинг менежери Абдуллаева Малика «Ўзбекистонда бухгалтерликнинг рақамли трансформацияси: янги имкониятлар ва бухгалтер ишини соддалаштирадиган воситалар» мавзусида нутқ сўзлашди. Маърузада Кeeping платформасининг иш жараёнларини автоматлаштиришдаги роли ва амалий афзалликлари батафсил ёритилди. Платформа тадбир иштирокчиларига демонстрация шаклида ҳам кўрсатиб берилди.

Бундан ташқари, лойиҳа менежери Жамшид Абдусамадович ҳам тадбирда фаол иштирок этиб, иштирокчилар билан платформанинг имкониятлари ва ривожланиш йўналишлари бўйича самарали мулоқот олиб борди.

Кeeping ҳақида

Кeeping — RealSoft компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги авлод онлайн бухгалтерия платформаси. Платформа электрон ҳисоб-фактуралардан тортиб солиқ ҳисоботига қадар барча жараёнларни ягона муҳитда бирлаштиради, тўғридан-тўғри браузерда ишлайди ва исталган қурилмадан фойдаланиш мумкин. Бугунги кунда 20 000 дан ортиқ бухгалтер ва тадбиркор Кeeping платформасидан фойдаланмоқда.

Кeeping билан бухгалтерия ҳисоботлари янада осон ва тезроқ амалга оширилади. Платформани бир ой давомида мутлақо бепул синаб кўриш мумкин.

Бепул синаб кўриш.

Бошқа янгиликлар

Keeping Silk Road Finance & Technology Форумда қатнашди
Тадбир

Keeping Silk Road Finance & Technology Форумда қатнашди

Тошкентда илк бор ўтказилган халқаро финтех форумида Keeping ўз стенди билан иштирок этди ва банклар билан ҳамкорлик музокараларини олиб борди.

2026-08-28

Keeping платформаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тақдим этилди
Ҳамкорлик

Keeping платформаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тақдим этилди

Keeping платформаси Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тақдим этилди — бухгалтерияни рақамлаштириш ва халқаро стандартларга ўтиш муҳокама қилинди.

2026-08-04

Keeping'да чексиз электрон ҳужжат алмашинуви энди мутлақо бепул
Янгиланишлар

Keeping'да чексиз электрон ҳужжат алмашинуви энди мутлақо бепул

Keeping'нинг барча тариф режаларида Hujjat.uz орқали электрон ҳужжатлар алмашинуви энди чексиз — аввалги ойига 30 та ҳужжат лимити бекор қилинди.

2026-07-29

Солиқ қарзи энди дебитордан ҳам ундирилиши мумкин: 121¹-модда амалиётда қандай ишламоқда
Янгиланишлар

Солиқ қарзи энди дебитордан ҳам ундирилиши мумкин: 121¹-модда амалиётда қандай ишламоқда

2026 йилдан солиқ органлари корхона қарзини унинг дебиторидан ундириши мумкин. Банк ҳисобингиздан пул ечиб олинмаслиги учун нима қилиш кераклигини билиб олинг.

2026-07-24

Бухгалтерияни янгича юритишга тайёрмисиз?

У ҳолда ҳозироқ рўйхатдан ўтиб, 1 ой бепул синаб кўринг ва барча имкониятларни ўзингиз баҳоланг!

Биз билан боғланиш учун формани тўлдиринг

Мутахассисларимиз сиз билан тез орада боғланади ва барча саволларингизга жавоб беради.

Телефон

+998 88 301 84 84

Электрон почта

info@keeping.uz

Телеграм

@keepinguz

Манзил

Тошкент ш, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли 38/1

Маълумотларингизни юбориш орқали сиз Keeping Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.

🍪

Сайтимизни яхшилаш учун cookie-файллардан фойдаланамиз. Сайтдан фойдаланишни давом эттириш орқали сиз ушбу файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.